Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бразилия президенти АҚШдаги сайловларда сохталаштиришлар бўлгани ҳақидаги маълумотларга эгалигини айтди
Бразилия президенти Жаир Болсонару АҚШда 3 ноябрда ўтган президент сайловларида овозлар ҳисобланиши вақтида фирибгарликлар содир этилгани ҳақидаги маълумотларга эгалигини айтди.
“ОАВ бу ҳақида айтмаяпти, бироқ менда ўз ахборот манбаларим бор. Уларни ошкор этмайман. У ерда ҳақиқатан ҳам кўплаб сохталаштиришлар бўлган”, деб айтган Болсонару матбуот билан суҳбатда. Бироқ унинг таъкидлашича, унга маълум бўлган ушбу қоидабузарликлар тарози палласини номзодлардан бири фойдасига оғдириши мумкинлигига ишончи комил эмас.
Болсонару ҳали ҳам Жо Байденни сайловлардаги ғалаба билан табрикламаслигини қўшимча қилган. Сиёсатчи АҚШдаги сайловлар натижалари бўйича якуний қарор олий судда қабул қилинишини истисно қилмаслигини айтган.
Болсонару Оқ уйнинг амалдаги раҳбари Доналд Трампни хуш кўради ва буни бир неча марта тан олган. Уни Трамп каби қарашларга эгалиги ва унга хос тарзда кескин сўзлаши учун “тропиклар Трампи” деб аташади. Бразилия президенти Трамп унга ўрнак бўлиб хизмат қилишини ва у каби “ўз давлатини буюк қилмоқчилигини” бир неча марта айтган.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
22:46 / 27.05.2025