Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Лондонда бошпанасизлар 2 ҳафта давомида меҳмонхоналарда яшашлари мумкин бўлади
Лондонда Рождество байрамлари давомида бошпанасизлар меҳмонхоналарда 2 ҳафта яшашлари мумкин бўлади. Бу ерда уларга 3 маҳаллик овқатланиш ва таниқли инсонларнинг виртуал чиқишлари таклиф қилинади.
The Sunday Times нашрининг хабар беришича, коронавирус хавфи сабабли хайрия ташкилотлари бошпанасизларни аввалгидек умумий ётоқхоналарга жойлаштира олмайдилар. Шу сабабли London Hotel Group бирлашмаси бошпанасизлар учун 4 та арзон меҳмонхонада хоналар тақдим қилишга қарор қилди.
Таъкидланишича, муайян яшаш жойи бўлмаган шахслар учун тақдим этиладиган 517 та хона ҳақини хайриячилар тўлаб беришган.
Меҳмонхоналарда бошпанасизлар учун 3 маҳаллик овқатланиш, тиббий ёрдам тақдим этилади. Таомлар бевосита хоналарга етказиб берилади. Рождество кечаси эса антиқа меҳмонлар учун экранларда Элли Голдинг, Имелда Стонтон ва Жонатан Прайс каби юлдузлар чиқишлари намойиш қилинади.
Британиянинг уй-жой қурилиши, жамоатлар ва маҳаллий ўзини бошқариш вазирлигида (MHCLG) маълум қилинишича, мамлакатда 2020 йилнинг январ ойидан март ойигача 36 мингдан кўпроқ оила бошпанасиз ҳисобланган, яна 38 мингдан кўпроқ оила 56 кун ичида уйини йўқотиш хавфи остида бўлган.
Мавзуга оид
00:11 / 13.05.2025
Лондонда Россия жосуслик тармоғи раҳбари 10 йилга қамалди
10:17 / 10.05.2025
Лондон ва Скандинавия Украинада ўт очишни тўхтатишга чақирди
20:05 / 04.05.2025
БМТ судяси қуллик меҳнатига мажбурлагани учун 6 йилга қамалди
21:50 / 23.04.2025