Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Марадонани даволаган шифокор футболчининг ўлимида айбланмоқда
25 ноябрда ҳаётдан кўз юмган аргентиналик собиқ футболчи Диего Марадонани даволаган шифокор Леополдо Лукега футболчини қасддан содир этилмаган ўлдириш айблови қўйилди. Бу ҳақда Аргентинанинг Telam нашри хабар берди.
Шифокор Марадонанинг ўлими тафсилотлари ўрганилаётган иш доирасида айбланган. Ушбу иш доирасида тиббий лоқайдликка йўл қўйилгани ёки йўқлиги аниқлаштирилмоқда.
Маълум қилинишича, полиция Лукенинг уйи ва офисида тинтувлар ўтказган. Жумладан, терговчилар тиббий қайдлар, компютерлар, уяли телефонлар ва “қонунга хилоф ҳаракатлар натижасидаги ўлим” деб ном олган ишни қизиқтириши мумкин бўлган ҳужжатларни излашган.
Telam’нинг суддаги манбаларга таяниб қўшимча қилишича, шифокорга нисбатан ҳозирча эҳтиёт чораси қабул қилинмаган.
Шунингдек, прокуратура вакиллари Марадонанинг яқинлари, унинг қизлари билан суҳбатлашишган. Терговчилар футболчининг ўлими олдидан юз берган ҳодисалар, унинг ноябрдаги даволаниши ҳақида сўрашган. Аввалроқ собиқ футболчи шифохонада мияда ҳосил бўлган тромб сабабли жарроҳлик операцияси ўтказган эди. Бундан ташқари, терговчилар Марадонанинг шифохонага ётқизилиши қандай ўтгани, уни даволашда қандай ўзига хос жиҳатлар бўлгани, футболчининг шифохонадан чиқарилиши ҳақидаги қарор қандай қабул қилинганини сўрашган.
Аввалроқ, 26 ноябрда Марадонанинг адвокати Матиас Морла футболчининг мазаси бўлмагандан кейин чақиртирилган тез ёрдам шифокорларини жиноий лоқайдликда айблаганди. Унинг сўзларига кўра, шифокорлар 30 дақиқада етиб келган.
Диего Марадона 25 ноябрда 60 ёшида ҳаётдан кўз юмди. Дастлабки маълумотларга кўра, унинг ўлимига юрак хуружи сабаб бўлган. Футболчининг вафоти туфайли Аргентинада 3 кунлик мотам эълон қилинганди.
Мавзуга оид
22:11 / 11.03.2025
Диего Марадонани даволаган шифокорлар судланади
21:12 / 06.01.2024
Италия суди Марадонадан солиқ тўлашдан бўйин товлаганлик айбловини олиб ташлади
01:43 / 30.12.2022
«Алвидо, Қирол». Пеле мероси ҳақида
22:03 / 14.10.2022