Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
А Серия. Шомуродов гол урган баҳсда «Женоа» ўз уйида «Парма»га мағлуб бўлди
Фото: Twitter/1913parmacalcio
Италия чемпионатининг 9-туридан ўрин олган сўнгги икки ўйин бўлиб ўтди.
«Женоа» ўз уйида «Парма» билан баҳс юритиб, имкониятни бой берди ва 5 очко билан 19-поғонада қолди. Жервиньонинг дублига генуяликлардан ўзбекистонлик ҳужумчи Элдор Шомуродов бир бор жавоб берди. Бу – Элдорнинг А Сериядаги илк голи.
Маълумот учун, Шомуродов гол урганига қарамай, 69-дақиқада захирага олинди.
Турнинг яна бир баҳсида «Торино» Туринда «Сампдория» билан жанговар дуранг қайд этди.
А Серия, 9-тур, 30 ноябр
Женоа – Парма 1:2
Голлар: Шомуродов (50) – Жервиньо (10, 47).
Женоа – Палеари, Гильоне (Пьяца, 82), Гольданига, Бани, Пеллегрини, Лерагер (Зайц, 69), Бадель (Парижини, 81), Стураро, Сапата, Шомуродов (Пандев, 69), Скамакка.
Парма – Сепе, Бюси (Якопони, 73), Бруну Алвеш, Осорио, Гальоло (Лорини, 19), Куртич, Куцка, Карамо (Грасси, 74), Скоццарелла (Эрнани, 63), Жервиньо, Корнелиус.
Торино – Сампдория 2:2
Голлар: Белотти (25), Мейте (77) – Кандрева (54), Куальярелла (63).
Торино – Сиригу, Бремер, Войнович, Родригес (Верди, 70), Синго, Мейте, Ринкон, Линетти, Ансальди (Мурру, 71), Дзадза, Белотти.
Сампдория – Аудеро, Берешиньски, Феррари, Йошида (Тонелли, 46), Аужелло, Кандрева, Торсбю, Экдаль (Адриен Силва, 46), Янкто (Дамсгор, 46), Верре (Габбьядини, 46), Куальярелла (Рамирес, 83).
Мавзуга оид
11:38 / 05.05.2025
«Реал» пойгада қолмоқда, Шомуродовда муваффақиятли серия. Кун ўйинлари
16:41 / 02.05.2025
Элдор Шомуродов – яна бир бор «Рома»да ойнинг энг яхши футболчисига айланди
11:37 / 28.04.2025
«Сити» финалга чиқди, «Рома» ва Шомуродов «Интер»ни тўхтатди. Кун ўйинлари
09:50 / 20.04.2025