Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Британия Brexit бўйича музокаралар боши берк кўчага кириб қолганини маълум қилди
Томонлар балиқчилик, бошқарув қоидалари ва баҳсларни ҳал этиш масалаларида келиша олмаяпти.
Лондон ва Брюссел ўртасидаги савдо музокаралари боши берк кўчада турибди. Бу ҳақда Британия адлия вазири Майкл Гоув маълум қилди, деб хабар қилмоқда Reuters.
Қайд этилишича, томонлар балиқчилик, бошқарув қоидалари ва баҳсларни ҳал этиш масалаларида келиша олмаяпти.
"ЕИ ҳали ҳам бизнинг сувларимиздаги балиқчиликдан катта улуш олмоқчи – бу ЕИни тарк этаётганимизни ҳисобга оладиган бўлсак, шунчаки адолатсизлик", - деди Гоув.
Томонлар Британия ЕИдан тўрт ҳафтадан сўнг бутунлай чиқиб кетгач пайдо бўлиши мумкин бўлган инқирознинг олдини олиш учун савдо келишуви борасида келишиб олмоқчи.
Аввалроқ ЕИ 10 декабрда бўлиб ўтадиган саммитга қадар Лондон билан келишув имзоланиши кутилмаётганини билдирганди. Савдо келишуви Буюк Британия парламенти ва Европарламент томонидан тасдиқланиши лозим.
Мавзуга оид
23:08 / 27.05.2025
Океандаги олди-берди: Британия Чагос оролини нега топширди?
11:50 / 26.05.2025
Британия бозорларига Ўзбекистонда етиштирилган гилос етказиб берилди
18:08 / 22.05.2025
Британия Россия махсус хизматларини 10 мингга яқин камерани бузиб кирганликда айблади
10:38 / 21.05.2025