Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрон разведкаси ядрочи олимнинг ўлими ташкилотчилари шахсини аниқлади
Эрон ушбу қотилликда Исроилни айблаган. Бундан ташқари, АҚШ разведкаси ҳам ушбу теракт ортида Исроил турганига ишора қилган.
Эрон разведка хизматлари эронлик ядрочи-физик олим Муҳсин Фахризодага нисбатан суиқасдни ташкил этганларнинг шахсини аниқлади. Бу ҳақда мамлакат ҳукумати расмий вакили Али Рабий маълум қилди.
“Эрон Ахборот вазирлиги (Эрон разведкасини бошқаради – таҳр.) Фахризоданинг ўлимига алоқадор кишиларнинг шахсини аниқлади”, — дея унинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда ИРИБ телерадиокорпорацияси.
Рабийнинг қўшимча қилишича, “ишнинг барча тафсилотлари ўрганилмоқда ва аниқлик киритилиши билан жавоб чоралари ишлаб чиқилади”.
Фахризода 27 ноябрда Теҳрон яқинидаги Абсард аҳоли пунктида қуролли ҳужумга учраганди. Кейинроқ олим олинган жароҳатлардан шифохонада вафот этди.
Эрон ушбу қотилликда Исроилни айблаган. Бундан ташқари, АҚШ разведкаси ҳам ушбу теракт ортида Исроил турганига ишора қилган. Таъкидланишича, Фахризоданинг ўлдирилишидан Оқ уйнинг бўлғуси раҳбари Жо Байденга Эрон билан дипломатик алоқаларни тиклашга тўсқинлик қилиш мақсад қилинган.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
20:03 / 23.05.2025
Римда АҚШ ва Эрон ўртасида ядровий дастур бўйича музокаралар бошланди
16:28 / 23.05.2025
Эрон 2023 йилда Озарбойжон элчихонасига ҳужум қилган эркакни қатл қилди
20:49 / 15.05.2025