Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ССВ: энди коронавирусга чалинган ёки гумон қилинган ҳомиладорлар ҳам Зангиотада даволанади
Зангиота туманидаги 1-сон юқумли касалликлар шифохонаси таркибида коронавирусга чалинган ёки унга гумон қилинган шошилинч терапевтик ёрдамга муҳтож беморлар ҳамда ҳомиладорлар учун бўлим очилади.
Зангиота туманидаги 1-сон юқумли касалликлар шифохонаси таркибида коронавирусга чалинган ёки унга гумон қилинган шошилинч терапевтик ёрдамга муҳтож беморлар ҳамда ҳомиладорлар учун бўлим очилади. Соғлиқни сақлаш вазири Ўзбекистонда эпидемик вазият барқарорлашаётгани муносабати билан аҳолига кўрсатиладиган шошилинч ва ихтисослаштирилган тиббий хизмат сифати ва самарадорлигини оширишга қаратилган буйруғини имзолаган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабарига кўра, шунингдек, Зангиота туманидаги 2-сон юқумли касалликлар шифохонаси таркибида коронавирусга чалинган ёки унга гумон қилинган шошилинч хирургик ёрдамга муҳтож беморлар учун бўлим фаолиятини бошлаши ҳам белгиланган.
Бундан аввалроқ Соғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғи билан Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам клиник шифохонаси, Тошкент шаҳар перинатал маркази ва Тошкент шаҳар 3-сон юқумли касалликлар шифохоналарини ўз йўналиши бўйича дастлабки тартибда фаолиятини давом эттириши белгилаб берилгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
10:29 / 26.04.2025
Зангиотадаги гилам дўконида йирик ёнғин содир бўлди
16:43 / 12.03.2025
Давлат рўйхатидан ўтказмасдан амалиётида қўллашга рухсат бериладиган дорилар рўйхати тасдиқланди
14:14 / 22.02.2025
Зангиотада газдан ноқонуний фойдаланган иссиқхона 1,6 млрд сўмлик зарар келтирди
23:02 / 18.12.2024