Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Марадона ҳар ойда 50та оилага 2 минг евродан пул бериб келгани маълум бўлди
Футбол юлдузи ҳар ойда қариндошлари ва танишларига 10 млн аргентина песоси (100 минг евро) миқдорида пул жўнатиб турган.
Диего Марадонанинг ўлимидан сўнг у хайрия мақсадлари учун катта пул сарфлагани маълум бўлди, деб хабар бермоқда America TV. Футбол юлдузи ҳар ойда қариндошлари ва танишларига 10 млн аргентина песоси (100 минг евро) миқдорида пул жўнатиб турган.
Диего шу тарзда, Аргентина ва мамлакат ташқарисидаги 50та оилани қўллаб-қувватлаб келган.
Журналистларнинг ёзишича, ҳозирда бу оилалар ҳар ойлик моддий кўмакдан маҳрум бўлишган, чунки Марадонанинг вафотидан сўнг унинг барча ҳисобрақамлари музлатиб қўйилган.
Афсонавий футболчи 25 ноябрда 60 ёшида юрак хуружидан вафот этди. У пойтахт яқинида жойлашган Тигр шаҳридаги уйида миясида ўтказилган жарроҳлик операциясидан кейин тикланаётган бўлган.
26 ноябрда президент қароргоҳида Марадона билан видолашиш маросими бўлиб ўтган. Футболчи Буэнос-Айрес яқинидаги қабристонда ота-онаси қабрлари ёнига дафн этилди.
Мавзуга оид
20:18 / 08.05.2025
Билл Гейтс 20 йил ичида деярли барча бойлигини хайрияга йўналтиришига ваъда берди
22:11 / 11.03.2025
Диего Марадонани даволаган шифокорлар судланади
15:18 / 06.03.2025
“Эзгу Амал” жамғармаси янгиланган низомини эълон қилди
15:30 / 03.02.2025