Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркманистонда биринчи синф ўқувчиларига мамлакатда ишлаб чиқарилган компютерлар совға қилинади
Бош вазирнинг таълим ва фан масалалари бўйича ўринбосари Мамметмират Гелдиниязов Agzybirlik tilsimaty корхонаси биринчи синф ўқувчиларига мўлжалланган компютерларни ишлаб чиқаргани маълум қилган.
Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов биринчи синф ўқувчиларига янги йил совғаси сифатида мамлакатда ишлаб чиқарилган компютерларни туҳфа этиш топшириғини берди. Бу ҳақда Туркманистон давлат ахборот агентлиги хабар қилмоқда.
Хабарда айтилишича, бош вазирнинг таълим ва фан масалалари бўйича ўринбосари Мамметмират Гелдиниязов президентга Agzybirlik tilsimaty корхонаси биринчи синф ўқувчиларига мўлжалланган компютерларни ишлаб чиқаргани тўғрисида ҳисобот берган.
Унинг қўшимча қилишича, компютерларнинг техник кўрсаткичлари жаҳон стандартларига жавоб беради. Уларга ўрнатилган дастурлар таълим берувчи турли вазифаларни бажаради ва учта: туркман, рус ва инглиз тилларида ишлайди.
Қайд этилишича, Бердимуҳамедов бош вазир ўринбосарига ушбу компютерларни биринчи синф ўқувчиларига тақдим этиш ишларини ташкиллаштиришни буюрган.
Мавзуга оид
14:25 / 08.05.2025
Ўзбекистон ва Туркманистон товар айирбошлаш ҳажмини 2 млрд долларга етказишга келишиб олди
17:26 / 29.04.2025
Туркманистон президенти Очилбой Раматов билан учрашди
18:14 / 24.04.2025
Шавкат Мирзиёев ва Гурбангули Бердимуҳамедов биргаликда дарахт экиб, «Замонлар садоси» кўргазмаси билан танишди
14:31 / 24.04.2025