Спорт | 21:40 / 07.12.2020
6979
1 дақиқада ўқилади

Халк «Шанхай СИПГ»ни тарк этганини эълон қилди

«Шанхай СИПГ» клуби ҳужумчиси Халк Хитой клубини тарк этганлигини эълон қилди.

Фото: Getty Images

«Бугун ҳаётимдаги энг муҳим кунлардан бири. «Шанхай СИПГ» билан хайрлашмоқдаман. Бу жамоа мени чин меҳр билан қабул қилган эди. Тўрт йил давомида мени қўллаб-қувватлаган клуб мухлисларига раҳмат. Қолаверса, клуб футболчилари ва раҳбариятидан ҳам миннатдорман. Биз Суперлига ва Суперкубокда зафар қучиб, катта натижа қайд этдик. Қийин дамларда ҳам бир-биримизга ишондик, суюндик ва ғалабаларга ҳам биргаликда эришдик. Бу ердаги фаолиятимдан жуда кўп дўстлар орттириб қайтаяпман. «Шанхай СИПГ»дек катта оиламга чин юракдан миннатдорчилик билдириб қоламан», - дея хайрлашув мурожаатини эълон қилган Халк инстаграмдаги саҳифасида.

Аввалроқ, 34 ёшли бразилиялик форвардга собиқ клублари «Зенит» ва «Порту» қизиқиш билдираётгани ҳақида хабар қилинган эди.

Мавзуга оид