Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЕИ Венесуэладаги парламент сайловларини тан олмаслигини билдирди
ЕИнинг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Жозеп Боррелнинг сўзларига кўра, сайлов минимал халқаро стандартларга мувофиқ ўтмаган. У овоз бериш натижаларини «сиёсий плюрализмга нисбатан ҳурматсизлик» деб атади.
Евроиттифоқ Венесуэла миллий ассамблеясига бўлиб ўтган сайлов натижаларини тан олмайди. Бу ҳақда ЕИнинг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Жозеп Боррелнинг баёнотида маълум қилинди.
Охирги ҳисоб-китобларга кўра, Венесуэла президентини қўллаб-қувватловчи Ягона социалистик партия етакчилигидаги «Буюк ватанпарварлик қутби» коалицияси 67,7 фоиз овоз олган.
Боррелнинг сўзларига кўра, сайлов минимал халқаро стандартларга мувофиқ ўтмаган. У овоз бериш натижаларини «сиёсий плюрализмга нисбатан ҳурматсизлик» деб атади.
«Мухолифат етакчиларининг сайловдан четлатилиши ва суд томонидан таъқиб қилиниши ЕИга ушбу сайлов жараёни ишончли ва шаффоф, унинг натижалари эса венесуэла халқи иродасини акс эттиришини эътироф этишга имкон бермайди», — деди Боррел.
Аввалроқ сайлов натижаларига асосан Венесуэла президенти Николас Мадуро парламент устидан назоратни ўзига қайтариб олгани маълум қилинганди.
Мавзуга оид
15:30 / 01.06.2026
Венесуэладаги зилзиладан олти кун ўтиб, 3 ёшли бола вайроналар остидан тирик қутқарилди
10:38 / 21.05.2025
Киев ЕИни АҚШ сенаторларининг санкциялар бўйича ғояларини қабул қилишга чақирди
10:00 / 21.05.2025
ЕИ Россияга қарши тўртта режим доирасида санкциялар киритди
08:27 / 21.05.2025