Ўзбекистон | 22:10 / 09.12.2020
8632
6 дақиқада ўқилади

Kun.uz мухбири коррупцияга қарши кураш мавзусидаги танловда совриндор бўлди

Kun.uz сайти мухбири Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан ўтказилган танловда «Энг яхши журналистик суриштирув» номинациясида совриндор бўлди.

Бугун, 9 декабрь куни Тошкент шаҳридаги «Hilton» меҳмонхонасида Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ташаббуси билан «Антикоррупция ҳафталиги» якунларига бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди ва ҳафталик доирасида ташкил этилган «Коррупцияни биргаликда енгамиз!» танлови ғолиблари тақдирланди.

БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси, БМТнинг Гиёҳванд моддалар ва жиноятчилик бўйича бошқармасининг Марказий Осиёдаги минтақавий ваколатхонаси ҳамда «Минтақавий мулоқот» халқаро нодавлат ташкилоти ҳамкорлигида ташкил этилган танловда қатор номинациялар бўйича ғолиб ва совриндорлар мукофотланди.

Жумладан, Kun.uz мухбири Жамшид Ниёзов томонидан танловга тақдим этилган мақолалар ҳакамлар томонидан «Энг яхши журналистик суриштирув» номинацияси бўйича 2-ўринга муносиб деб топилди. Бу номинацияда журналист ва Davletov.uz канали муаллифи Қобил Хидиров биринчи ўринни эгаллади, учинчи ўринни «Самаркандский вестник» газетаси мухбири Анастасия Павленко қўлга киритди.

Газета.uz нашри «Коррупцияга қарши тарғиботда энг фаол оммавий ахборот воситалари» номинациясида ғолиб бўлди, иккинчи ўрин MY5 телеканалига берилди.

«Энг яхши журналистик суриштирув» номинацияси бўйича:

1- ўрин – Қобил Хидиров, Davletovuz телеграм канали асосчиси;

2-ўрин – Жамшид Ниёзов, Kun.uz мухбири;

3-ўрин – Анастасия Павленко, «Самаркандский вестник газетаси» мухбири.

«Энг яхши ижтимоий видеоролик учун» номинацияси бўйича:

1-ўрин – Нурмуҳаммед Жумагулов, мустақил ижодкор;

2-ўрин – Ерполат Оракбаев, Қорақалпоқ давлат университети юридик факультети 4-курс талабаси;

3-ўрин – Жамолиддин Қаландаров.

«Ижтимоий тармоқлардаги фаоллиги учун» номинацияси бўйича:

1-ўрин – Отабек Бакиров, bakiroo телеграм канали асосчиси;

2- ўрин – Зафарбек Солижонов, блогер;

3-ўрин – Фотима Жўраева, фейсбукнинг фаол фойдаланувчиси.

«Энг яхши иншо»

(ОТМ талабалари ўртасида)

1-ўрин – Нилуфар Орипова, Жиззах давлат педагогика институти Ўзбек тили ва адабиёти факультети талабаси;

2-ўрин – Дилдора Имомова, Жиззах политехника университети Архитектура ва қурилиш факультети талабаси;

3-ўрин – Ёрқинжон Ҳайитбоев, Гулистон давлат университети филология факультети 1-курс талабаси.

«Энг яхши иншо»

(мактаб ўқувчилари ўртасида)

1-ўрин – Салтанат Темирхонова, Қорақалпоғистон Республикаси, Қанликўл тумани, 16-сонли мактаб, 11-синф ўқувчиси;

2-ўрин – Мохинур Ражабова, Хоразм вилояти, Хазорасп тумани,

45-сонли умумтаълим мактаби, 9-синф ўқувчиси;

3-ўрин – Барнохон Одилова, Андижон вилояти, Андижон тумани, 10-сонли ИДУМИ 11-синф ўқувчиси.

«Коррупцияга қарши энг фаол тарғибот олиб борган ОАВ»

«Gazeta.uz» таҳририяти;

«Mening yurtim» телеканали.

«Энг фаол нодавлат нотижорат ташкилоти»

«Истиқболли авлод» ННТ.

«Сўнгги пайтларда агентлик танлов ўтказишдан кўра, жавобгарликка тортса ёки амалий ишини кўрсатса бўлмайдими деган гапларни эшитяпмиз. Бундай тажриба бутун дунёда бор. Коррупцияга қарши курашиш учун, аввало, оддий фуқарода унга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш керак. Буни шакллантиришнинг йўлларидан бири шу каби танловларда фуқароларнинг ушбу иллатга нафратини кўрсатиб беришдир. 

Афсуски, олдинги йилларда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни тўла шакллантира олмагандик. Одамларимизда бу коррупциявий ҳолатлар одатий нарса деган фикр пайдо бўлган эди. Мақсадимиз – мана шу танловларни ўтказиш орқали ушбу муаммога лоқайд бўлмаганларнинг фикрини бошқа фуқароларга етказиб бериш. Олдинлари коррупцияга қарши муросасиз муносабат кўпроқ катталарда, ҳуқуқий маданияти шаклланган одамларда кузатилган бўлса, ҳозир мактаб ўқувчилари ҳам ёшлигидан мана шу муросасиз муносабатни шаклланганидан далолат беради.

Агентликнинг мақсади – ҳаммани коррупцияга қарши ҳаракатлантириш.

Давлат идораларида очиқ эшиклар куни ўтказиляпти. Буни ҳам расмиятчилик дейишяпти. Бу ҳам давлат идоралари ўзининг очиқлигини, шаффофлигини ва журналистларга жавоб беришга тайёрлигини билдиради. Афсуски, мана шу очиқ эшиклар ва антикоррупция кунларини ўтказганимизда кўрдикки, бунга кўплаб вазирликлар тайёр эмас.

Ҳали коррупцияга қарши ислоҳотларга тайёр бўлмаган вазирлик ва идоралар ҳам бор. Шунинг учун биз буни давом эттирамиз. Келгуси йилларда ҳам бу ҳафталикларни ўтказамиз. Танлов номинацияларини кўпайтирамиз. Очиқ эшиклар кунида вазирлик ва идоралар кўламини кенгайтирамиз», деди Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Акмал Бурхонов.

Тадбирда қайд этилишича, 9 декабрь — Коррупцияга қарши кураш халқаро куни муносабати билан қатор халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда Ўзбекистонда илк бор ташкил этилган «Антикоррупция ҳафталиги» доирасида республика бўйлаб 20дан ортиқ йирик тадбир, анжуман ва учрашув ташкил этилган.

Ҳафталик давомида UNICEF халқаро ташкилоти кўмагида ёшлар орасида «U-report» платформаси орқали «Коррупция ҳақида нима дея оласиз?» мавзусида онлайн сўров ўтказилиб, унда республиканинг барча ҳудудларидан 15 мингдан зиёд респондентлар иштирок этган. Шунингдек, Самарқанд ва Бухоро вилоятларининг чекка ҳудудларида, Тошкент шаҳридаги умумтаълим муассасаларида ҳуқуқий саводхонлик ва коррупцияга нисбатан муросасизлик бўйича махсус дарслар ўтказилган.

Мавзуга оид