Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда коронавирусга қарши курашда чегараларни ёпиш самара бермай қўйганлиги айтилди
Гинцбургнинг сўзларига кўра, коронавирус антитаналарга нисбатан чидамлилик хусусиятига эга бўлолмайди.
Коронавирус тарқалишига қарши курашда чегараларни ёпиш каби чоралар самара бермай қўйди, чунки пандемия ривожланишида асосий ролни атрофдаги касаллик манбалари ўйнамоқда. Бу ҳақда Гамалея номидаги марказ директори Александр Гинцбург айтди.
«Анчадан бери касаллик тарқалишида асосий ролни инфекциянинг четдан кириши эмас, балки атрофимиздаги инфекция манбалари ўйнаяпти. Шунинг учун эпидемиологик жараённи бошқариш қийин бўлиб кетди ва у оммавий тус касб этди», - деди у.
Гинцбургнинг сўзларига кўра, коронавирус антитаналарга нисбатан чидамлилик хусусиятига эга бўлолмайди.
«У бунга қодир бўлмаганлигидан эмас, балки иммун тизимимиз жудаям турли-туман эканлигидан, у пайдо бўладиган мутацияларга нисбатан ҳам турли-туман», - деди у.
Охирги маълумотларга кўра, Россияда коронавирус юқтирганлар сони 2,5 млн нафардан ошган, 45 мингга яқин инсон вафот этган.
Мавзуга оид
08:40 / 13.05.2025
Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти MH17 ҳалокати учун Россияни жавобгар деб топди
17:02 / 12.05.2025
Россияда хорижликларга тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби ўзгаради
14:54 / 12.05.2025
Россия ТИВ: Аввал Истанбулдаги музокаралар, кейин - сулҳ мавзуси
13:00 / 12.05.2025