Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЕТТБ Ўзбекистондаги иккита банкни трансформациялаш бўйича сценарийлар ишлаб чиқади
Марказий банкда Молия вазирлиги билан ҳамкорликда Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) вакиллари иштирокида учрашув бўлиб ўтди.
МБ хабарига кўра, учрашув давомида томонлар Ўзбекистон банк тизимини ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилиб, тижорат банкларини, хусусан, “Асака” банк ва “Алоқабанк”ни трансформациялаш жараёнига алоҳида эътибор қаратди.
Ҳозирда мазкур банкларда ўтказилган таҳлиллар натижаларига асосланиб, ЕТТБ банкларни трансформациялаш бўйича сценарийлар ишлаб чиқиши қайд этилди.
Учрашувда ЕТТБ Марказий банкнинг тижорат банклари капиталлашувини ошириш, янада ишончли ўсишига эришиш ва иқтисодиётнинг реал секторини кредитлаш сифатини яхшилаш, шу жумладан, банклар капитали таркибига хорижий янги инвесторларни жалб этишга қаратилган стратегиясини қўллаб-қувватлаши таъкидланди. Мазкур жараённинг муваффақияти ЕТТБга Ўзбекистон банк тизимида ҳар томонлама кенг кўламли ҳамкорликни ривожлантириш учун имконият яратади.
Учрашув якунида томонлар давлат улуши мавжуд банкларни хусусийлаштиришга тайёрлаш ва трансформациялаш йўналишида самарали ҳамкорлик қилишга ишонч билдирди, дейилади хабарда.
Мавзуга оид
20:19 / 17.01.2025
2024 йилда ЕТТБ Ўзбекистон иқтисодиётига қарийб 1 миллиард доллар сармоя киритди
09:33 / 26.12.2024
ЕТТБ Хоразмда электр узатиш тармоғи қурилишини молиялаштиради
19:03 / 16.12.2024
Маҳалла банкирлари фаолияти йўлга қўйилади
10:41 / 30.11.2024