Ўзбекистон | 08:36 / 11.12.2020
17478
2 дақиқада ўқилади

ИИВ тўйда гуруҳ бўлиб ҳаракатланиб, бошқа ҳайдовчиларга халақит берган Toyota Land Cruiser’лар бўйича маълумот берди

Жорий йилнинг 8 декабрь куни ижтимоий тармоқда "Каттаконларни тўйи бўлса керак" сарлавҳаси остида видеолавҳа тарқалди.

Фото: Ижтимоий тармоқлар

Видеолавҳада "Ласетти" ва "Toyota Land Cruiser" русумли бир неча транспорт воситалари тўй маросимида гуруҳ-гуруҳ бўлиб ҳаракатлангани, атрофдаги бошқа ҳаракат қатнашчиларининг эркин ҳаракатига халақит бергани акс этган.

ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабарига кўра, видеолавҳа юзасидан суриштирув ишлари олиб борилганда, видеолавҳада акс этган "Toyota Land Cruiser" русумли автомобил эгаси давлат рақам белги орқали аниқланганда, ушбу машина фуқаро Г.У.га тегишли бўлганлиги, айни вақтда автомобилни бошқа шахсга сотиб юборганлиги, видеолавҳада акс этган ҳолат 2019 йилнинг ноябр ойида содир бўлганлиги, ўша вақтда автомобилни ўғли, 1995 йилда туғилган Б.У. бошқарганлиги маълум бўлди. 

Шунингдек, видеолавҳада акс этган яна бир "Toyota Land Cruiser" русумли автомобил фуқаро И.Ж.га тегишли эканлиги, видеолавҳадаги ҳолат 2019 йилда содир бўлганлиги маълум бўлди.

Фуқаролар билан профилактик суҳбат ўтказилиб, йўл ҳаракати қоидаларига амал қилиш юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилди, дейилади маълумотда. 

Мавзуга оид