Жамият | 12:35 / 11.12.2020
9572
4 дақиқада ўқилади

“Она, мен ўлиб қоламанми?” – Оққонга чалинган боланинг ноласига қулоқ тутинг

 Kun.uz сайти гематология шифохонасида даволанаётган беморларга оид хайрияларни мунтазам ёритиб боради. Бу сафарги қаҳрамонларимиз ҳам бу машъум касаллик билан курашиш жараёнида кўз ёш тўкаётганлардир.

3 ёшли “каттакон”

Дастлабки қаҳрамонимиз 3 ёшли Зойиржон Рустамжонов. Наманганлик бу болажоннинг онаси Маҳфуза Шаҳобова уни катталардек эркалаб “бу киши” деб муомала қиларкан. Вазият жиддий, ойлардирки давом этаётган даволанишлар оилани чўктириб қўйган.

– Уч ўғлим бор, лекин ҳар бирининг ўрни бошқа, айниқса, бетоб бўлган мана шу кенжам учун жонимни беришга тайёрман. Буларнинг ажрини олишдан умидим бор. Отаси, яқинларимиз эртаю-кеч тинмай шу кунларга етказиб келишди. Энди яхшилардан ёрдам сўрашга мажбур бўлдик. Аллоҳ ҳар бирларининг савобларини кўпайтириб берсин дейди, – боласини қучиб йиғлаётган она.

Зойиржон Рустамжоновга оид маълумотлар:

Узкард: 8600 0417 3938 0906 (Агробанк, онаси Маҳфуза Шаҳобова номида)

Visa: 4097821100710230 (Рустамжон Жаббороов номида)

Сбербанк: 2202201597519137 (Музаффар Жабборов номида)

Телефон рақами: +998995158489 (онаси)

 Она, мен ўлиб қоламанми?

Беш яшар қизалоқнинг бундай савол беришини тасаввур қилиш қийин. Аммо бу масканда бунақа саволлар кўп такрорланади. Чунки дард муштдай болаларни тезда улғайтириб қўяди.

– Бухородан келганмиз. Қизим Севинч Элмуродова эндигина 5 ёшга кирди. Биринчи келганимизда кимётерапияларни кўтара олмаган, ҳатто юраги маълум муддат тўхтаб қолганди. Жуда қўрққанмиз ўшанда, шифокорларга раҳмат, қутқариб қолишди. Ҳозир телефонни олиб телеграм орқали ҳаммадан ўзи ёрдам сўрайди. Бир куни “Она, мен ўлиб қоламанми?” деганида юрагим пора-пора бўлди. Мен ҳам қизимнинг соғайиб кетишини эрта-ю кеч Аллоҳдан сўрайман, – деди Севинчнинг онаси Гулмира Жумаева.

Севинч Элмуродовага оид маълумотлар:

Узкард: 8600 0417 0187 2534 (Агробанк, отаси Ғанишер Сафаров номида)

Visa: 4097 8211 0071 0248

Сбербанк: 4276 4200 3049 7076 (Аброр Жумаев номида)

Телефон рақами: +998914171613 (онаси)

 Боланинг кўзларига чўккан мунг

Навбатдаги беморимиз нурафшонлик Асадбек Шавкатов. 8 ёшли Асадбек 2017 йилдан буён оққон касаллигига қарши курашиб келмоқда.

– Ўғлим 3 йил аввал шу касалликка чалинганида узлуксиз 2 йил даволангандик. Ўтган йили шифо топдик деб хотиржам бўлганимизда 2020 йилга келиб бу оғир дард яна қайталаниб қолди. Болагинам бу орада онкологик касалликдан ҳам даволаниб, операция бўлиб чиқди. Бу шифохонада бир кунни ўтказиш қандай эканлигини мана биздан сўранглар... Яхшилар ёрдамига ниҳоятда муҳтожмиз, – деди онаси Ҳилола Умарова.

Асадбек Шавкатовга оид маълумотлар:

Узкард: 8600 0423 4547 5767 (Агробанк, онаси Ҳилола Умарова номида)

Visa: 4097 8211 0070 9380 (онаси Ҳилола Умарова номида)

Сбербанк: 4276 3802 5942 5457 (Бахтиёр Обидхўжаев номида)

Телефон рақами: +99899 0992414 (онаси)

 20 ёшимда бу кўргулик

Сўнгги беморимиз чирчиқлик Дониёр Рўзибоев 2000 йилда туғилган. Айни бўз йигитлик даврини шифохона деворлари орасида ўтказаётган Дониёр бугун яхшилар кўмагига муҳтож.

– Одам соғлигида бу неъмат қадрига етмас экан. 20 ёшимда шу синовга дуч келган эканман, ҳеч кимга бу касалликни раво кўрмайман. Узоқ даволаниб, ота-онамни ҳам қийнаб қўйдим. Топганларини менга сарфлашаяпти. Савобталаб инсонлар кўмагига жуда муҳтож бўлиб қолдик, – деди биз билан суҳбатда Дониёр.

Дониёр Рўзибоевга оид маълумотлар:

Узкард: 8600 0609 6414 5578 (Халқ банки, онаси Гулзор Шоисломова номида)

Visa: 4097 8211 0071 0248

Сбербанк: 4276 4200 3049 7076 (Жумаев Аброр номида)

Телефон рақами: +998 99 435 74 16 (отаси)

 Кўпнинг берганида ҳикмат ҳам кўп. Чунки моддий ёрдам билан бирга шу болаларнинг соғайиши сўраб дуолар ҳам қилинади. Зеро, тушкун кайфиятдаги ота-оналар ҳар қандай кўмакни жон деб қабул қиладилар.

 Аброр Зоҳидов,
тасвирчи Нуриддин Нурсаидов.

Мавзуга оид