Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЕИ мамлакатлари Туркияга қарши санкциялар киритишга келишиб олди
Евроиттифоққа аъзо мамлакатлар раҳбарлари Туркияга қарши санкциялар пакетини маъқуллади. Бу ҳақда Deutsche Welle хабар бермоқда.
Санкциялар Ўрта ер денгизининг баҳсли ҳудудларидаги газ конларида разведка ишларини режалаштириш ва ўтказишда иштирок этган шахслар ҳамда компанияларга қарши киритилади.
Қайд этилишича, санкцияларда Евроиттифоқ ҳудудига киришни тақиқлаш ва активларни музлатиш кўзда тутилган. Санкциялар бўйича якуний қарорни Европа Кенгаши қабул қилади.
Шунингдек, хабар қилинишича, Греция ва Кипр Туркияга қарши янада кескин санкциялар киритилишини талаб қилмоқда.
Туркия Греция ва Кипр ўзларининг алоҳида иқтисодий ҳудуди деб ҳисоблайдиган сувларда геологик разведка ишларини олиб бормоқда. Бу Анқара ва ЕИ ўртасидаги қарама-қаршиликларга сабаб бўлмоқда.
Европарламент ноябр охирларида ЕИни Туркияга қарши кескин санкциялар киритишга чақирувчи резолюцияни қабул қилганди.
Мавзуга оид
10:38 / 21.05.2025
Киев ЕИни АҚШ сенаторларининг санкциялар бўйича ғояларини қабул қилишга чақирди
10:00 / 21.05.2025
ЕИ Россияга қарши тўртта режим доирасида санкциялар киритди
08:27 / 21.05.2025
ЕИ Путинга қаттиқроқ ва тезроқ босим ўтказишга қарор қилди
23:00 / 20.05.2025