Фан-техника | 16:47 / 15.12.2020
14192
1 дақиқада ўқилади

АҚШда қуёш батареясида юрадиган электромобиллар бир кун ичида сотилиб кетди

Қуёш батареялари автомобил кузовининг устки қисмида жойлашган ва 62 километр масофани босиб ўтиш учун қўшимча қувват бера олади.

Фото: Aptera Motors

АҚШдаги Aptera Motors компанияси қуёш батареясида юрадиган 330та электромобилини бир кун ичида сотиб бўлди. Бу ҳақда Independent нашри хабар бермоқда.

Қуёш батареялари автомобил кузовининг устки қисмида жойлашган ва 62 километр масофани босиб ўтиш учун қўшимча қувват бера олади.

Унинг ғайриоддий томчисимон кўриниши максимал даражадаги аэродинамик самарадорликни ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган. Бунинг натижасида электромобил ҳаракатланиш вақтида камроқ қувват сарфлайди. Электромобилнинг нархи 26 минг долларга тенг.

 Аввалроқ Калифорниядаги Monarch Tractor компанияси Smart технологияси асосидаги дунёдаги биринчи электр тракторни намойиш этганди.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид