Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Adidas Reebok’ни сотишни кўзлаяпти
15 декабр куни немис концерни ўз тасарруфидаги АҚШ бренди Reebok тақдирини муҳокама қилди. Adidas бир неча йилдан бери Reebok’ни эски мақомига қайтаришга уринди, энди эса уни бир неча миллиард долларга сотиш режалаштириляпти.
Adidas’нинг маълум қилишича, Reebok’ни сотиш 2021 йилнинг 10 мартида кучга кирадиган 5 йиллик стратегик режадаги вариантлардан бири. АҚШ бренди сотилмаслик эҳтимоли ҳам бор.
Nike’дан кейин жаҳоннинг энг йирик спорт товарлари ишлаб чиқарувчиси Adidas 3,6 миллиард доллар эвазига Reebok’ни сотиб олганди. Хариднинг асосий мақсади АҚШ бозоридаги таъсирни кенгайтириш ва энг катта рақобатчисига ўз уйида рақиб яратиш эди. Ўша пайтлар Reebok Миллий баскетбол ассоциациясининг ҳомийси эди. Таҳлилчиларнинг фикрича, немисларнинг режаси иш бермади.
Adidas Reebok’нинг аҳволини яхшилашга эришди, лекин савдо ҳажми бўйича Reebok ҳатто Adidas’нинг ўзидан ҳам ортда қолди. 2016 йилда Adidas бош менежери Каспер Рорштед Reebok бошқарувини қўлга олиб, мутлақо янги режа ишлаб чиққанди. Режага кўра, АҚШдаги ўнлаб дўконлар ёпилиб, харажатлар қисқартирилди ва шуъбанинг бошқарувини Adidas мустақил юритишга ҳаракат қилиб кўрди.
Рорштед мақсад компанияни сотиш эмас, қайтадан оёққа турғизиш эканини айтиб, Adidas акционерларининг Reebok’дан воз кечиш ҳақидаги чақириқларини бир неча бор рад этиб келди.
Бош менежернинг режалари иш бериб, 2018 йилда Reebok кутилганидан икки йил аввал фойдага кирди. Бу ҳақда компания ўзининг бизнес стратегиясида баён қилди.
2019 йилда АҚШ бозорида Reebok’нинг савдо ҳажми 3,6 фоизга ошиб, 1,75 миллиард долларга етди. Adidas’нинг савдоси эса, 8,3 фоизга кўпайиб, 21,51 миллиардни ташкил қилди.
«Фойдага кириш яхши қадам, лекин юқори даражага чиқиш бу бошқа иш. Компания эътиборини асосий брендга қаратмоқчи», дейди RBC Capital Markets’нинг таҳлилчиси Пирал Дадҳания.
Reebok 1,9-3,6 миллиард оралиғида баҳоланган.
Мавзуга оид
21:49 / 08.05.2025
Adidas ва Volkswagen нацистларнинг ҳокимият тепасига келишига жавобгарлигини тан олди
20:29 / 31.07.2024
Adidas супермодел Белла Хадид иштирокидаги кроссовка рекламасини ўз ресурсларидан олиб ташлади
12:20 / 02.04.2024
Adidas Германия миллий жамоаси футболкаларидан 44-рақамни олиб ташлади
16:45 / 05.12.2023