Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
YouTube, Telegram ва WhatsApp фаолиятида носозликлар кузатилди
14 декабр куни ҳам Google ва YouTube дунё бўйлаб бир муддат ишламай қолганди.

Фото: CC0 / StockSnap /
YouTube видеохостинги ҳамда WhatsApp ва Telegram мессенжерлари фаолиятида носозликлар кузатилди. Бу ҳақда Downdetector портали хабар бермоқда.
Қайд этилишича, YouTube билан боғлиқ энг кўп кузатилган муаммо — видео томоша қилишнинг имкони бўлмаганлиги (бу ҳақда фойдаланувчиларнинг 64 фоизи маълум қилган). Сайт яхши ишламаётганлигидан 32 фоиз, унга умуман кириб бўлмаётганлигидан 3 фоиз фойдаланувчилар шикоят қилган. Энг кўп шикоят Россия, АҚШ ва Япониядан тушган.
WhatsApp фойдаланувчилари асосан серверга уланиб бўлмаётганлигидан шикоят қилган (96 фоиз).
Telegram билан боғлиқ муаммоларнинг 88 фоизи уланиш, 11 фоизи эса хабар жўнатишда кузатилган.
14 декабр куни ҳам Google ва YouTube дунё бўйлаб бир муддат ишламай қолганди. Ярим соатдан кўпроқ вақт давомида Google'нинг ички муаммоси сабаб бутун дунёда компаниянинг сервислари фаолиятида узилиш кузатилган.
Мавзуга оид

23:21 / 24.05.2025
Франция суди Дуровга Норвегиядаги форумда иштирок этишига рухсат бермади

18:29 / 23.05.2025
Ветнам ҳукумати Telegramʼни блоклашга қарор қилди

18:16 / 23.05.2025
Ветнам ҳукумати Telegramʼни блоклашга қарор қилди

20:25 / 20.05.2025