Жаҳон | 14:28 / 17.12.2020
5239
1 дақиқада ўқилади

Токиода пандемия бошланганидан бери биринчи марта энг юқори хатар даражаси эълон қилинди

Шифокор-экспертлар гуруҳи соғлиқни сақлаш тизимига босим ошиши мумкинлигидан огоҳлантирмоқда.

Фото: Reuters

Токио маъмурияти коронавирус тарқалиши кучайганлиги сабабли пандемия бошланганидан бери биринчи марта соғлиқни сақлаш тизимининг тайёргарлик даражасини энг юқори – тўртинчи даражага кўтарди. Шаҳарда суткалик касаллик ҳолатлари илк бор 800дан ошди, деб хабар бермоқда Kyodo News.

 Маълумот берилишича, Токиода бир сутка ичида 822та коронавирус юқтириш ҳолати қайд этилган. Аввалроқ 678та ҳолат аниқланганди.  

Шифокор-экспертлар гуруҳи соғлиқни сақлаш тизимига босим ошиши мумкинлигидан огоҳлантирмоқда. Агарда ҳозирги вазият яна икки ҳафта давом этса, тизимда жиддий муаммолар бошланиши мумкин, деб қўшимча қилди экспертлар.

 Пандемия бошланганидан буён Токиода коронавирус юқтириш билан боғлиқ 48 мингдан ортиқ ҳолат қайд этилган. Япония бўйича эса 187,7 мингдан ортиқ киши касалликка чалинган, 2,7 минг киши вафот этган.

Мавзуга оид