Ўзбекистон | 23:52 / 17.12.2020
37578
1 дақиқада ўқилади

«Тошкент сити» боғига кириш пулли бўлди

Янги йил муносабати билан, Tashkent City Park'ка кириш 17 декабрдан бошлаб пулли деб белгиланди.

Фото: KUN.UZ

Мажмуа маъмурияти ахборотига кўра, байрам кунлари боғга фақат 5 ёшгача бўлган болалар бепул кириши мумкин.

5–12 ёшли болалар ва пенсионерлар учун 5 минг сўм, 12 ёшдан катталар учун 10 минг сўм, автомобиль билан кириш учун эса 20 минг сўм нарх белгиланган.

Kun.uz нархлар қайси асосга кўра белгиланганини сўраш мақсадида Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати билан боғланди.

Масъул ходим бу масалада изоҳ бериш ҳокимлик ваколатига кирмаслигини айтиб, ҳолат бўйича Tashkent City давлат унитар корхонаси дирекциясидан маълумот олишни тавсия қилди.

Ижтимоий тармоқларда кўплаб фойдаланувчилар пойтахт марказидаги боғга кириш пулли бўлганидан норози эканини билдирмоқда.

Мавзуга оид