АҚШ вице-президенти жонли эфирда коронавирусга қарши эмланди
АҚШ вице-президенти Майк Пенс журналистлар олдида коронавирусга қарши эмланди. Ушбу жараён АҚШ телеканаллари томонидан 18 декабрда жонли равишда намойиш қилинди.
Пенс билан бирга унинг рафиқаси Карен ва АҚШ бош жарроҳи Жером Адамс Pfizer ва BioNTech компаниялари ишлаб чиққан вакцина билан эмланишган.
Журналистлар тўпланган залда шифокорлар улардан аввал вакциналарга аллергик реакциялари бўлгани ёки йўқлиги ҳақида сўрашган ва вакцина ҳақида тушунча беришган.
Қисқа савол-жавобдан кейин вакцина уларнинг қўлларига киритилган. Шифокор уларни бу эмлашнинг биринчи қисми экани, муайян муддат қўл оғриши мумкинлиги ва 21 кундан кейин вакцинанинг иккинчи дозасини олиш кераклигидан огоҳлантирган. Барча жараён бир неча дақиқа вақт олган.
“Мен ҳеч нарса сезмадим. Иш яхши қилинди. Сизнинг давлатимизга қилаётган хизматингизни қадрлайман”, деб миннатдорлик билдирган Пенс шифокорларга.
Пенс рафиқаси билан бирга “хавфсиз ва самарали вакцина” билан эмланишда ўрнак кўрсатишдан хурсандлигини айтган.
“Ишонаманки, ушбу ҳафта коронавирус пандемияси якунининг бошланиши сифатида тарихда қолади”, деб қўшимча қилган АҚШнинг амалдаги вице-президенти.
Жорий ҳафтада АҚШда Pfizer ва BioNTech вакцинасини оммавий қўллаш бошланди.
Шунингдек, 18 декабрда АҚШ Moderna компанияси ишлаб чиққан яна бир вакцинани қўллаш учун маъқуллагани маълум бўлди.
Мавзуга оид
21:21
АҚШ долларининг мустаҳкамланиши глобал муаммога айланади — The Economist
16:56
АҚШ сайловларида республикачилар Конгрессда ҳам кўпчилик ўринни қўлга киритди
15:46
“Абадий химикатлар” ёшларда буйрак шикастланишига олиб келиши мумкин — тадқиқот
15:42