Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Илҳом Алиев Арманистоннинг мағлубиятида Никол Пашиняндан аввалги раҳбарларни айблади
Арманистоннинг Тоғли Қорабоғ ихтилофидаги мағлубиятига Арманистоннинг собиқ президентлари Роберт Кочарян ва Серж Саргсян ҳам жавобгар ҳисобланади. Бу ҳақда Озарбойжон президенти Илҳом Алиев МДҲ давлатлари раҳбарлари саммитида айтди.
“Шаҳарларимизни Пашинян армияси йўқ қилмаган – у бундай кўрсатма бермаган. Буларнинг барчаси МДҲ бўйича “ҳамкасбларимиз” - Кочарян ва Саргсян тузуми томонидан амалга оширилган. 20 йил йиғилишларимизда иштирок этган, узоқ вақт мен билан музокаралар олиб борган одамлар томонидан. Биз уларнинг қўли Озарбойжон халқининг қонига ботганини билардик, бироқ у ерга (Тоғли Қорабоғ) кирганимизда улар содир этган қилғиликларнинг даҳшати, фожиавийлигини кўрдик”, деб айтган Алиев.
Унинг айтишича, Озарбойжон қўшинлари томонидан 2020 йилда кечган иккинчи Тоғли Қорабоғ урушида йўқ қилинган арман армияси ҳам Кочарян ва Саргсян томонидан яратилган.
“Йўқ қилинган армия – Пашинян армияси эмас, бу Кочарян ва Саргсян 20 йил давомида яратган армиядир. Шу сабабли ҳозир сиёсий вазиятдан фойдаланиб, Пашинянга ҳужум қилмоқчи бўлганлар бу унинг армияси эмаслигини билишлари керак. Бу армияни Кочарян ва Саргсян яратган ва биз уни тор-мор этдик”, деб қўшимча қилган Алиев.
Роберт Кочарян Арманистонга 1998 йилдан 2008 йилгача раҳбарлик қилган. У Арманистоннинг иккинчи президенти ва Тоғли Қорабоғнинг биринчи президенти ҳисобланади. Серж Саргсян эса 2008 йилдан 2018 йилгача Арманистон президенти лавозимини эгаллаган.
Мавзуга оид
15:49 / 24.05.2025
Ўзбекистон Шуша декларациясига қўшилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди
16:28 / 23.05.2025
Эрон 2023 йилда Озарбойжон элчихонасига ҳужум қилган эркакни қатл қилди
21:12 / 07.05.2025
Илҳом Алиев 9 май куни Москвадаги парадга боришдан бош тортди
21:04 / 02.05.2025