Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Озарбойжон Россия билан чегарасини ёпди
Аввалроқ Озарбойжон мунтазам авиақатновлар учун ҳаво чегараларини 31 январгача ёпганди. Республикада 14 декабрдан 18 январгача қатъий карантин режими жорий этилган.
Озарбойжон ҳукумати коронавирус пандемияси сабабли Россия билан чегара 2021 йилнинг 1 мартигача ёпилганини эълон қилди.
Мамлакатнинг Россиядаги элчихонаси хабар қилишича, «Россияда ҳам, Озарбойжонда ҳам коронавирус юқтирганлар сонининг кескин ўсиши» ҳамда мамлакатда қатъий карантин чоралари киритилгани сабабли Боку тегишли чораларни кўрган.
Озарбойжоннинг Россия билан қуруқликдаги чегараси Доғистон Республикаси ва Ҳачмаз тумани ўртасида ўтган. Озарбойжоннинг Россиядаги элчихонаси фуқаролардан Доғистонга сафар қилмасликни сўраган.
Аввалроқ Озарбойжон мунтазам авиақатновлар учун ҳаво чегараларини 31 январгача ёпганди. Республикада 14 декабрдан 18 январгача қатъий карантин режими жорий этилган: барча ресторан, қаҳвахона ва савдо марказлари ёпилган, аҳоли фақат махсус SMS-рухсатнома билангина уйдан чиқиши мумкин.
Охирги маълумотларга кўра, Озарбойжонда 195,4 мингдан ортиқ киши коронавирус юқтирган, 2,1 мингдан ортиқ бемор вафот этган. Россияда эса 2,7 млн ҳолат қайд этилган, 49,7 минг киши вафот этган.
Мавзуга оид
15:49 / 24.05.2025
Ўзбекистон Шуша декларациясига қўшилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди
16:28 / 23.05.2025
Эрон 2023 йилда Озарбойжон элчихонасига ҳужум қилган эркакни қатл қилди
08:40 / 13.05.2025
Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти MH17 ҳалокати учун Россияни жавобгар деб топди
17:02 / 12.05.2025