Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистонда келаси ҳафтада коронавирусга қарши вакцина ишлаб чиқарувчи завод ишга тушади
Мазкур завод қурилиши июнь ойида бошланганди. Бу ерда иммунобиологик дори воситалари, жумладан коронавирус инфекциясига қарши вакцина ишлаб чиқарилади.
Қозоғистонда келаси ҳафтада Россия билан ҳамкорликдаги коронавирусга қарши вакцина ишлаб чиқарувчи завод ишга тушади. Бу ҳақда Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев маълум қилди.
"Яқин кунларда, келаси ҳафтада Россия билан ҳамкорликдаги вакцина ишлаб чиқарувчи заводни ишга туширамиз", - деди у МДҲ давлат раҳбарлари кенгаши йиғилишида.
Тўқаев МДҲ давлатларига коронавирус инфекциясига қарши ҳамкорликни кучайтиришни таклиф қилди.
"Бугун биринчи навбатдаги вазифамиз фуқароларимизга вирусга қарши вакциналарга эга бўлиш имкониятини тақдим этишдир", - деди у.
Мазкур завод қурилиши июнь ойида бошланганди. Бу ерда иммунобиологик дори воситалари, жумладан коронавирус инфекциясига қарши вакцина ишлаб чиқарилади.
Маълумот берилишича, Қозоғистонда аҳолини коронавирусга қарши оммавий эмлаш 2021 йил бошларида бошланиши режалаштирилган.
Мавзуга оид
21:40 / 30.04.2025
Ҳуснбузарларга қарши биринчи вакцинанинг клиник синовлари бошланди
12:06 / 02.03.2025
Қозоғистонда ичида ўзбекистонликлар бўлган автобус ЙТҲга учради
18:14 / 28.02.2025
Нукусдан Қозоғистонга янги поезд қатнови йўлга қўйилади
21:03 / 27.02.2025