Жаҳон | 19:27 / 19.12.2020
10839
1 дақиқада ўқилади

Коронавирусга чалинган Макроннинг саломатлиги ҳақида маълумот берилди

Эммануэл Макронда 17 декабрда COVID-19 аниқланганди.

Фото: AFP

Франция президенти Эммануэл Макроннинг ҳолати барқарор деб баҳоланмоқда. Бу ҳақда уни даволаётган шифокор Жан-Кристоф Перрошон маълум қилди.

 «Унда ҳали ҳам COVID-19 касаллиги симптомлари  (чарчоқ, йўтал, танадаги оғриқлар) кузатилмоқда. Аммо бу унинг ўз вазифасини бажаришига халақит бермаяпти», — деди шифокор.

Эммануэл Макронда 17 декабрда COVID-19 аниқланганди.

Амалдаги санитар қўлланмаларга кўра, давлат раҳбари бир ҳафта давомида ўзини иҳоталайди. У масофадан туриб ишлашда давом этади.

Мавзуга оид