«2021 йилда Тошкент ҳудудидан бирорта ер вилоятга чиқиб кетмайди» – Жаҳонгир Ортиқхўжаев
19 декабр куни Тошкент шаҳар ҳокимлигида пойтахт ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев ҳамда ўринбосарлари иштирокида ОАВ вакиллари учун матбуот анжумани ўтказилди.
Kun.uz мухбирининг хабар беришича, анжуманда шаҳар ҳокими 2021 йилда Тошкент шаҳри чегараларининг ўзгариши ва ташкил этиладиган йўлдош шаҳарча ҳақидаги саволга жавоб берди.
Қайд этилишича, 2020 йилда пойтахтда 12-туман, яъни Янгиҳаёт тумани ташкил этилиб, ҳудудлари белгилаб берилди ва бундан кейин бу ерда қурилиш ишлари ҳам бўлади, Европа мутахассислари билан маслаҳатлашган ҳолда туманга ажратилган ердан унумли фойдаланиш чоралари кўрилади.
“Айтишим мумкинки, 2021 йилда Тошкентга бошқа ер қўшилмайди ва Тошкент ҳудудидан бирорта ер вилоятга чиқиб кетмайди”, — деди Ортиқхўжаев.
Маълумот берилишича, Тошкент вилоятининг Тошкент тумани ҳудудидан 266 гектар ер давлат раҳбарига кўрсатилган. Ҳозирда бу ерда узумчилик билан шуғулланилади. Лекин Олмазор ва Шайхонтоҳур, Учтепа туманлари аҳолиси зич ҳудудлар ҳисобланади. Аҳоли сони кескин кўпайиши сабаб турар жой муаммоси юзага келмоқда.
“Бизнинг олдимизда бу муаммони ечишнинг иккита йўли бор. Ёки улар учун ўша туманлардаги бўш жойларга кичик-кичик турар жойлар қуриш ёки шаҳар ҳудудидан сал четга чиқиб, уларга яқин бўлган ҳудудда барча инфраструктурага эга бўлган, ҳеч кимга халақит қилмайдиган шаҳарча қуриб бериш орқали уй-жой билан таъминлаш. Ўйлайманки, ушбу туманларда яшовчи одамларнинг тинчини бузмаслик учун ҳам ўша вилоятдан қилганимиз маъқул бўлади. Чунки ҳеч ким шаҳарнинг у бурчагидан бу бурчагига бориб яшашни хоҳламайди. Шунинг учун шу туманларга яқинроқ ҳудуддан йўлдош шаҳарча қуришни режалаштирганмиз”, — деди шаҳар ҳокими.
“Ҳам озиқ-овқат, ҳам одамларнинг яшаши, биласизми, бу дунёда ҳамма нарсага эришиш қийин. Нимагадир эришиш учун нимадандир воз кечиш керак”, — дея қўшимча қилди Жаҳонгир Ортиқхўжаев.
Мавзуга оид
18:52 / 23.11.2024
Президент Тошкентда «Хушнуд» маҳалласи аҳолиси билан учрашди
16:37 / 23.11.2024
Шавкат Мирзиёев: Тадбиркор — иқтисодиёт пойдевори, давлат таянчи
10:51 / 23.11.2024
Тошкент аэропортида эшитиш қобилияти чекланган шахслар иш бошлади
17:02 / 22.11.2024