Жаҳон | 18:58 / 20.12.2020
4993
1 дақиқада ўқилади

Қозоғистонда давлат хизматчиларига хорижий банкларда ҳисобрақамга эга бўлиш тақиқланди  

Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев қонунга давлат хизматчиларига хорижий банкларда ҳисобрақам сақлашни тақиқловчи тузатмаларни имзолади. 

Фото: Reuters

Тузатмаларга кўра, Қозоғистон ташқарисида жойлашган хорижий банкларда ҳисобрақамлар, омонатлар очиш ва уларга эгалик қилиш, нақд пул ва моддий қимматликлар сақлаш тақиқланади. Бу тақиқлов масъул давлат лавозимларини эгалловчи ёки давлат вазифаларини бажаришга ваколатли шахслар ҳамда мансабдор шахсларга жорий қилинади. Шунингдек, парламент депутатлари ва судяларга ҳам хорижий ҳисобрақамларга эга бўлиш тақиқланади. Бундан ташқари, оғир ва ўта оғир коррупциявий жиноятлар учун судланган шахсларни шартли муддатдан аввал озод қилиш имконияти истисно қилинади.

Мавзуга оид