Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Японияда бепул ўқиб, соатига 8-10 доллар атрофида ишлаб топиш мумкин! Қандай қилиб?
Ҳозирда Ўзбекистонда олий таълим олишга иштиёқманд ёшлар йилдан йилга кўпайиб бормоқда. Буни ҳар йили ўсиб бораётган абитуриентлар сонидан ҳам билиш мумкин. Масалан, 2020/2021 ўқув йилида ОТМларга кириш имтиҳонларида қатнашиш учун қарийб 1,2 млн абитуриент ҳужжат топширди. Лекин ажратилган квоталар камлиги боис улардан атиги 12 фоизи талабаликка тавсия этилди. Табиийки, имтиҳонлардан ўта олмаганларнинг аксарият қисми хорижий ОТМларга ўқишга киришга урина бошлашади. Бироқ контракт тўлови ва бошқа сарф-харажатларни қоплашга ҳамманинг ҳам қурби етмайди.

“JUST Grant” дастури ана шундай абитуриентлар учун ажойиб имкониятни тақдим этади. Мазкур таълим дастури ўзбекистонлик ёшларни Япония билим юртларига ўқишга киришига, халқаро дипломга эга бўлиб, якунда юқори даромадли иш топишига кўмаклашиш билан шуғулланади.

Лойиҳа раҳбари “SSI Co. Ltd.” директори Наоко Кано хоним қарийб 7 йилдан буён ўзбекистонлик ёшларнинг Японияда таълим олиб, ўз фаолиятини йўлга қўйишига ёрдам бериб келади. “JUST Grant” дастурининг Ўзбекистондаги координатори Иброҳим Хуррамовнинг қайд этишича, Япония иқтисодиёти дунёда 3-ўринда туради ва шу сабабли ҳам бу давлатда таълим олиб, юқори маошли иш ўрнини эгаллаш ҳар томонлама фойдали. Бироқ Ўзбекистонда япон тилини биладиганлар нисбатан кам. “JUST Grant” таклиф этаётган таълим дастури орқали эса сиз япон тилини “0”дан ўрганиб, Япония билим юртларида 100 % грант асосида бепул ўқишингиз ва 6 ойлик бепул ётоқхона билан ҳам таъминланишингиз мумкин. Бундан ташқари, сиз ўқишдан бўш вақтларда қўшимча тарзда ишлаш ҳуқуқига ҳам эгасиз. “JUST Grant” дастури сизга иш топишга ҳам кўмаклашади.
Японияда соатига тўланадиган иш ҳақи камида 10 доллар бўлиб, талабалик давридаёқ яхшигина даромад топса бўлади. Дастурда 17 дан 30 ёшгача бўлган ёшлар қатнашиши мумкин. Магистратура босқичини ўқимоқчи бўлганларга 35 ёшгача қатнашиш имконияти мавжуд.

“Дастур ҳақида кўп бериладиган саволлардан бири: “япон тилини билмасдан ҳам грант ютса бўладими?” Албатта, бўлади. Ахир, дастурнинг мақсади ҳам шунда-ку. Ёшларга япон тилини ўргатиб, ўқишга кетишларига кўмаклашиш”, — дейди И. Хуррамов.
– “Бу жуда содда ва осон жараён бўлиб, ортиқча чалкашлик ва оворагарчиликлардан холи. Дастлаб, “JUST Grant” дастурига тест топшириш учун рўйхатдан ўтасиз. Сизга 2 ой мобайнида имтиҳонларга тайёрланиш учун (танлаган тарифингизга кўра) компьютер, япон тили бўйича видео ва онлайн-дарслар тақдим этилади. Сўнг япониялик мутахассислар томонидан ўтказиладиган имтиҳонларда иштирок этасиз. Энг яхши натижа қайд этган дастлабки 30 нафаргача талаба 100%лик грант қўлга киритиши мумкин. Рўйхатдан кейинги яна 300 нафар талаба эса контракт асосида ўқишга кетиш имкониятини қўлга киритишади.

“JUST Grant” дастурининг асосий мақсади 1 миллион нафар ўзбекистонлик ёшларни Японияда таълим олиб, ишлаб ва сармоя йиғиб Ўзбекистонга катта даромад билан қайтиб келишига ҳисса қўшишдан иборат. Улар буни қуйидагича изоҳлашган:
“Бу дастурдан Япония қанчалик манфаатдор?” деган саволлар туғилиши, табиий. Гап шундаки, Япония қанчалик тараққий этган, ривожланган давлат бўлмасин, уларда ёш кадрларга бўлган талаб жуда юқори. Ҳозирда японияда ишсизлик эмас, аксинча бўш иш ўринларини тўлдириш муаммоси юзага келган. Бизда эса бунинг тескариси. Бундан ташқари, ойлик маошлардаги тафовут ҳам жуда катта. Бизда ўртача ойлик иш ҳақи, тахминан, 200 доллар бўлса, японлар ойига 2 мингдан 4 минг долларгача ойлик олишади. Бизникилар у ерда ишлаб, қанча кўп маблағ жамғаришса ва у маблағни Ўзбекистон бозорида сарфласа, бу Ўзбекистон иқтисодиёти учун ҳам шунча фойдали бўлади. Сабаби у ерда орттирган даромадини Ўзбекистонга, оиласига юборади, мамлакатга валюта оқими кўпаяди. Бундан ташқари, олган билим ва тажрибаларини қайтиб келгач Ўзбекистонда қўллайди, мамлакат ривожига ўз ҳиссасини қўшади”.
Куни кеча (19 декабр) Тошкентнинг International меҳмонхонасида JUST лойиҳасининг 1-босқичи имтиҳони бўлиб ўтди. Унда 177 нафар талаба иштирок этишди. Имтиҳондан сўнг JUST талабалари иштирокида Япония фестивали ҳам ташкил этилди. Ушбу фестивалдан фото лавҳаларни томоша қилишингиз мумкин:






Умуман олганда, таълим дастури ҳар томонлама пухта, ҳар икки давлат учун ҳам бирдек фойдали қилиб ишлаб чиқилган. Эътиборли жиҳати шундаки, бу талаба бўла олмаган аксарият ёшлар учун кенг имкониятлар эшигини очиб беради. Имтиҳонлардан ўтолмай тушкунликка тушиб қолган, молиявий имконияти йўқлиги сабаб олий таълимдан бебаҳра қолаётган ёшлар учун жуда яхши мотивация. Шундай экан, сизда орзуларингизни рўёбга чиқаришга ҳали имконият бор. Ҳар қандай муваффақият сиз учун арзимасдек кўринган кичик қадамлардан бошланади. Имкониятни қўлдан бой бермай, орзуларингиз сари интилинг!
Батафсил маълумот учун қуйидаги ҳавола орқали рўйхатдан ўтинг: wep.wf/urstmw
Вебсайт: japangrant.com
Instagram: instagram.com/studytokyo.uz
Telegram: t.me/studytokyoo
Youtube: youtube.com/studytokyo
Реклама ҳуқуқи асосида