Акмал Саидов айрим депутатларни ижтимоий тармоқлардаги популистик чиқишлардан тийилишга чақирди
19 декабр куни Tashkent City анжуманлар залида «Тошкент ёшлар форуми – 2020» доирасида ёшлар миграцияси масалаларига бағишланган халқаро конференция ўтказилди.
Тадбирда Олий Мажлис қонунчилик палатаси спикери ўринбосари Акмал Саидов ҳам чиқиш қилди. У мазкур чиқишида пандемия иммиграция борасида бутун дунёда йирик муаммоларни пайдо қилгани ва бу жараёнда кучсиз қатлам – муҳожирлар энг кўп азият чекаётганини таъкидлади.
Спикер ўринбосари шундай пайтда мигрантларга ёрдам кўрсатишнинг муҳимлиги ҳақида гапириб, бир неча ой аввал ўзбекистонлик муҳожирларга чет давлатларининг ўзида ёрдам кўрсатиш бўйича кўтарилган чақириқларни танқид қилди.
«Кимлигини айтмай қўя қолай. Бир неча ой аввал ўзбек мигрантларига чет давлатларининг ўзида ёрдам кўрсатиш бўйича чақириқлар пайдо бўлди. Таклиф беришда ҳам ўйлаш керак. Хўш, Россияда бир кунлик яшаш харажатлари қанчага тушишини биласизми? Биз мигрантларга бундай пайтда ватанга қайтиш учун етарлича шароит қилиб беришимиз лозим. Мен депутатлардан ижтимоий тармоқлар орқали турли хил популистик чақириқлардан йироқ бўлишларини сўрардим», – дея Акмал Саидов сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Эслатиб ўтамиз, «Миллий тикланиш» демократик партияси Марказий кенгаши раиси Алишер Қодиров бир муддат аввал чет элдан ўзбекистонликларни ватанга қайтаришни вақтинча тўхтатиб, уларни турган мамлакатларида даволанишларини молиялаштириш таклифини билдирган эди.
«Хориждан ватандошларимизни олиб келишни тўхтатиш, уларни турган мамлакатларида даволанишларини молиялаштириш ҳақида ўйлашимиз керак. Бу биринчи навбатда ўша ватандошимизнинг қариндошларига, қолаверса бутун Ўзбекистонга яхшилик бўлади», деган сиёсатчи.
Маълумот учун, қонунчилик палатаси спикери ўринбосари Акмал Саидов ҳам мансублиги бўйича «Ўзбекистон миллий тикланиш» партияси аъзоси ҳисобланади.
Мавзуга оид
18:41 / 02.08.2023
Популизм нима ва у нега хавфли?
15:00 / 07.06.2023
“Номи бор-у, сўзи йўқ ташкилотлар” — Омбудсман ва Миллий марказ нега жим?
22:09 / 25.10.2022
“Қаерда гапираётганингизни, ўрнингизни билинг!” — Акмал Саидов Ҳисоб палатаси раиси ўринбосарига танбеҳ берди
18:03 / 21.06.2022