Ўзбекистон | 09:47 / 21.12.2020
18126
1 дақиқада ўқилади

Андижонда 65 ёшли эркак ва унинг 18 ёшли невараси каналда чўкиб кетди

Жорий йилнинг 16 декабр куни Андижон вилоятининг Балиқчи туманида бахтсиз ҳодиса туфайли икки киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Постда” хабар қилган.

Маълум бўлишича, шу туманда яшаган, 2002 йилда туғилган З.К. ўз жонига қасд қилиб, уйи олдидан оқиб ўтувчи “Қорадарё” каналига ўзини ташлаган вақтда буни 65 ёшли бобоси кўриб қолган. 

Хабарда айтилишича, у неварасини қутқариш учун ўзи ҳам сувга тушган. Лекин оқим кучлилиги ва сувнинг совуқлиги вазиятни янада оғирлаштирган. Неварага қўшилиб, бобо ҳам чўкиб кетган.

Жасадларни сувдан қидириб топиш чоралари кўрилган. Суриштирувни прокуратура олиб бормоқда.

Мавзуга оид