Саудия Арабистони коронавируснинг янги тури сабабли вақтинча чегараларини ёпди
Саудия Арабистони ҳукумати коронавируснинг Британияда тарқалаётган янги мутацияси сабабли халқаро авиаалоқани тўлиқ тўхтатишга, қуруқликдаги чегараларини ва денгиз портларини ёпишга қарор қилди. Чекловлар ҳозирча бир ҳафта давом этади.
“Соғлиқни сақлаш вазирлигининг бир қатор давлатларда коронавируснинг янги штамми тарқалаётгани ҳақидаги маълумотларига асосланиб, ушбу вируснинг табиати ҳақидаги ахборот ойдинлашмагунча ва аҳоли хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ҳукумат алоҳида ҳолатлардан ташқари, барча халқаро рейсларни тўхтатишга қарор қилди”, деб маълум қилинган подшоҳлик ички ишлар вазирлигида.
Саудия Арабистонига келган рейслар мамлакатни тарк эта олади. Шунингдек, подшоҳликка қайтувчилар икки ҳафтага карантинга кетиши ва коронавирусга тест топшириши керак бўлади. Бундан ташқари, мамлакатга охирги 3 ой ичида келганлар антитаналарга тест топширишлари белгилаб қўйилди.
Коронавируснинг янги тури ўтган ҳафта Британияда аниқланганди. Британия бош вазири Борис Жонсоннинг маълум қилишича, янги штамм вируснинг дастлабки вариантидан 70 фоиз юқумлироқ бўлиши мумкин. Ушбу вирус туфайли 10дан кўпроқ мамлакат Британия билан авиаалоқани тўхтатишига тўғри келди.
Мавзуга оид
08:10 / 12.11.2024
Ўзбекистонга Саудия компанияларининг қарийб 2,5 млрд долларлик инвестициялари жалб этилади
19:01 / 11.11.2024
Ўзбекистон ва Саудия бош прокурорлари тергов ва ахборот алмашинувида ҳамкорлик бўйича келишув имзолади
09:25 / 11.11.2024
Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистонига жўнаб кетди
18:01 / 10.11.2024