Жамият | 16:42 / 21.12.2020
41600
1 дақиқада ўқилади

Сўров: Ўқитувчи ва шифокорларнинг маоши қанча бўлиши лозим?

Kun.uz аҳолидан турли мавзуларда кун сўрови ўтказишни бошлади. Дастлабки мавзу – ўқитувчи ва шифокорлар маоши қанча бўлиши лозимлиги ҳақида бўлди.

Тошкент шаҳрида яшовчи аҳоли вакиллари ўқитувчилар ўрта ҳисобда 5-6 млн сўм маош олиши зарурлигини айтишган. Шу билан биргаликда, ўқитувчи бундан анча кўпроқ маош олиши керак деб ҳисобловчилар ҳам бор.

«Ўқитувчиларнинг ойлиги қанча кўп бўлса, шунча кам. Тахминан 1000-1500 доллар бўлиши керак. Бошқа давлатлар келажакни ўйлаб шунча ойлик берадику?» дейди фикр билдирганлардан бири.

Шунингдек, шифокорларнинг маоши миқдори ҳақида ҳам турлича фикрлар билдирилди. Респондентларнинг аксари бугунги шароитда тиббиёт ходимлари ўртача ҳисобда 7-8 млн сўм ойлик олишлари кераклигини айтишган.  

«Ҳамшираларимизнинг ҳам ишлари ниҳоятда кўп, лекин уларга берилаётган ойликлар кам. Уларники камида 3 млн, шифокорларники камида 5 млн бўлиши керак», дейди фикри сўралганлардан бири.

«Kun.uz сўрови» лойиҳаси давом этади. Агарда сизни қизиқтирган бугунги куннинг муҳим саволлари бўлса, таҳририятга йўллашингиз мумкин.

Мавзуга оид