Ўзбекистон | 17:31 / 22.12.2020
6635
1 дақиқада ўқилади

АЭС бўйича шартнома деярли тайёр, фақат техник жиҳатлари қолди — Россия элчиси

Мамлакатда атом электр станциясини қуриш бўйича Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги шартнома «деярли тайёр ҳолатга келтирилган», фақат техник жиҳатлари қолмоқда, деб хабар берди Россиянинг Тошкентдаги элчиси Владимир Тюрденев.

Газета.uz’нинг ёзишича, Владимир Тюрденев ҳозирда қўшимча масалалар устида иш олиб борилаётганлигини таъкидлаган. Хусусан, АЭС учун сув сарфини камайтириш масаласи муҳокама қилинаётганлиги айтилди.

АЭС қурилиши бўйича шартномани қабул қилиш 2019 йилнинг охирига режалаштирилганди. 2020 йилнинг бошида Жиззах вилоятидаги Тузкон кўли яқинидаги майдончада қурилиш ишлари бошланиши керак эди.

Мавзуга оид