Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бектемир маъмурий суди раиси: соҳада коррупция бўлмаслиги учун судьяларнинг ойлиги яхши бўлиши керак
Судья мустақил бўлиши, коррупция ҳолатларига аралашгани учун кескин чора кўрилиши керак. Ойликлари ҳам оширилиши керак, ижтимоий-иқтисодий ҳолат яхши бўлгандан кейин ҳамма жойда иш яхши кетади, дейди Бектемир туман маъмурий суди раиси С.Михлиев.
2020 йил 21 декабр куни Бектемир туман ҳокимлигида судлар фаолиятининг очиқлиги, ошкоралиги ва шаффофлигини ошириш мақсадида оммавий ахборот воситалари ва кенг жамоатчилик вакиллари учун соҳа масъуллари иштирокида брифинг ташкил этилди. Унда Бектемир туман маъмурий суди раиси Сайдулла Михлиев Kun.uz мухбирининг суд тизимидаги коррупцион ҳолатлар ҳақидаги саволига жавоб берди.
“Яқинда Тошкентда суд тизими ходимларининг 8 млрд сўм давлат маблағини ўзлаштирганлиги ҳақидаги маълумот айтилди. Бунга Олий суд матбуот котиби ҳам муносабат билдирди. Бир нарсани тушуниш керакки, фуқарога қачонки суд томонидан тегишли қарор чиқарилсагина айбдор деб ҳисобланади. Айбсизлик презумпциясига кўра унгача айбсиз ҳисобланади. Балки суд жараёнида улар оқланиб кетиши ҳам мумкин, ўша 8 млрд тасдиқланмаслиги ҳам мумкин. Буни суд ҳал қилади. Ҳозир суд жараёни кетяпти, бу ишга оммавий ахборот воситалари, блогерлар томонидан босим деб ҳисобланиши мумкин”, — деди Судья.

Унинг айтишича, айнан юқоридаги ҳолат суд электрон базасига киритилмаганлиги учун аниқ маълумот бериш қийин. Бундай ҳолатлар юз бермаслиги учун жорий йилда судлар фаолиятини такомиллаштириш ҳақида қарор қабул қилиниб, соҳани рақамлаштириш йўлга қўйилмоқда. Олий суд томонидан 28 та идора ҳамкорлигида интеграциялаш жараёни олиб борилиб, жараёнда инсон омилини камайтириш кўзда тутилган. Бунда жиноят ишини кўриб чиқишни суд раислари эмас, электрон база тақсимлайди. Судлар инсон тақдирини белгиловчи, охирги нуқтани қўювчи идора бўлгани учун барча иш судга бориб тақалади. Шунинг учун улар мустақил бўлиши ва бундай ҳолатларга аралашгани учун кескин чора кўрилиши керак. Ойликлари ҳам оширилиши керак, ижтимоий-иқтисодий ҳолат яхши бўлгандан кейин ҳамма жойда иш яхши кетади.
Мавзуга оид
12:02 / 24.05.2025
«Сизга ачинаман, жаноблар!» – Абдураҳмон Ташановнинг шу номли пости камситиш деб топилди
09:35 / 24.05.2025
Суд Трампнинг Ҳарвардга хорижликларни қабул қилишни тақиқлаш қарорини блоклади
11:53 / 22.05.2025
Айрим низоларни судгача кўриб чиқишнинг янги тартиби жорий этилади
09:31 / 21.05.2025