Жаҳон | 19:14 / 22.12.2020
3607
1 дақиқада ўқилади

BioNTech коронавируснинг янги турига қарши вакцинани олти ҳафта ичида ишлаб чиқиши мумкинлигини билдирди

Компания ҳаммуассиси Угур Шаҳин Pfizer/BioNTech вакцинаси Буюк Британияда аниқланган янги штаммга қарши самарали бўлиши мумкинлигини истисно қилмади.

Фото: Picture Alliance

 Германиянинг BioNTech компанияси коронавируснинг янги штаммига қарши вакцинани олти ҳафта ичида ишлаб чиқиши мумкин. Бу ҳақда компания ҳаммуассиси Угур Шаҳин маълум қилди.

 "Биз бу янги мутацияга мувофиқ келувчи вакцина ишлаб чиқишга киришишимиз мумкин – техник жиҳатдан янги вакцинани олти ҳафта ичида тақдим этишимиз мумкин", - деди Шаҳин.

 У Pfizer/BioNTech вакцинаси Буюк Британияда аниқланган янги штаммга қарши самарали бўлиши мумкинлигини ҳам истисно қилмади.

"Буни тадқиқотлар ўтказилса биламиз ва бу икки ҳафтага яқин вақтимизни олади. Аммо вакцинамиз янги штаммга қарши ишлаши эҳтимоли жуда юқори", - деб қўшиб қўйди у.

Мавзуга оид