Британия – янги коронавирус ўчоғи: таҳлиллар ЖССТга юборилган, янги штамм бошқа давлатларда ҳам аниқланмоқда
Буюк Британияда тарқалаётган янги турдаги коронавирус ваҳимаси бутун Европага тарқалди. Дастлаб Италия, Бельгия ва Нидерландия қироллик билан авиақатновларни бекор қилганди. Германия почтаси Британиядан келаётган жўнатмалар қабул қилмаяпти. Бугундан Ўзбекистон ҳам кейинги йилнинг 10 январига қадар Британия ва янги штамм аниқланган бошқа мамлакатлар билан авиақатновларни тўхтатди.
Словакия биринчилардан бўлиб Британия билан қатновларни тўхтатганди. Испания эса Британиядан фақат испанлар мамлакатга қайтиб келиши мумкинлиги бўйича вақтинча чора-тадбир эълон қилганди. Чилига яқин ўртада Британияда бўлиб қайтган муҳожирлар кириши тақиқланган. Ҳонгконг Британия билан ҳар қандай авиақатновларни амалга оширмай туради. Британиядан Болгарияга кирган 650 киши 10 кунлик карантинга олинган. Кўп ўтмай Эстония, Польша ва Швейцария ҳам қироллик билан қатновларни тўхтатди.
Исроил нафақат британияликлар учун, балки қиролликда тарқалган вирус етиб боргани айтилаётган Дания ва ЖАР фуқаролари учун ҳам мамлакатга киришни чеклади. Салвадор Британия ва ЖАР фуқароларига мамлакатга киришни вақтинча тақиқлади.
- 21 декабр ҳолатига кўра, Австрия, Аргентина, Бельгия, Болгария, Германия, Исроил, Эрон, Ирландия, Канада, Колумбия, Кувайт, Латвия, Литва, Марокаш, Нидерландия, Руминия, Туркия, Хорватия, Финландия, Франция, Чили, Чехия, Швейцария, Эстония ва Саудия Арабистони Британия билан авиақатновларни тўхтатиб бўлганди.
Мутацияга учраган янги турдаги коронавирус Британияда кенг тарқалиб бўлган. Чунки янги вирус олдингисидан фарқ қилиши кеч аниқланган. Қироллик бўйлаб чекловлар эълон қилинган, лекин одамлар орасидаги контакт тўлиқ узилмагани туфайли янги турдаги вирус тарқалиб кетган. Ҳозиргача вируснинг янги штамми аллақачон Италия, Дания, ЖАР ва Австралияда ҳам аниқланган.
Янги штаммнинг тарқалиши Европа Иттифоқи ва Британия ўртасидаги брексит масаласи бўйича музокараларни ҳам тўхтатиб қўйди. ЖССТ Британияда тарқалаётган янги вирусдан хавотирда эканини маълум қилгач, мамлакат коронавируснинг мутацияга учраган янги тури намуналарини ташкилотга тақдим этган. Британия бош вазири Борис Жонсон Лондон маълумотлар узатишда, шунингдек, таҳлиллар натижалари ва олиб борилаётган тадқиқотлар ҳақида хабардор қилишда давом этишини маълум қилган.
«Биз ушбу вирус турининг хусусиятлари ва ҳар қандай оқибатлари тўғрисидаги долзарб маълумотлар ҳақида ташкилотга аъзо давлатлар ва жамоатчиликни хабардор қилиб борамиз», дейилади ЖССТ хабарида.
Янги вирус нега хавфли?
Янги турдаги коронавируснинг хавфлилиги шундаки, у оддий коронавирусдан тезроқ тарқалади. Шунингдек, у янгича таркибда бўлгани учун шу вақтгача самарали бўлган дорилар таъсирида йўқолмаслиги мумкин. Вируснинг янги тури мутацияга учраш оқибатида пайдо бўлган.
Сентябрда аниқланган янги штамм Лондонда шу қадар тез тарқалдики, бугун пойтахтда коронавирус юқтирганларнинг 65 фоизида айнан мутацияга учраган коронавирус аниқланган. Борис Жонсон маслаҳатчиларига таяниб маълум қилишича, янги вирус олдингисидан 70 фоизга юқумлироқ бўлиши мумкин.
Вирус мутацияга учраши янгилик эмас. Уҳанда тарқалган коронавирус мутацияга учраб, февралда янги штамм Европада жуда кенг тарқалиб кетганди. Бутун дунё бўйлаб вируснинг айнан мана шу тури энг кенг тарқалди. Ёзда даставвал Испанияда дам олаётган сайёҳларда аниқланган ва кейинчалик кенг тарқалган А222V турдаги коронавирус ҳам мутацияга учраганди.
Олимлар янги турдаги вирус пайдо бўлганининг тахминий сабабларидан яна бирини илгари суришди. Унга кўра, иммунитети суст бўлган одамнинг танасига тушган коронавирус ривожланиб, мутацияга учраган. Бу вирус олдингисига қараганда кўпроқ ўлимларга сабаб бўлиши исботланмаган, лекин у янги эканининг ўзи шифокорлар учун муаммо туғдириши айтилмоқда.
Олимларнинг айтишича, янги штамм олдинги вирус учун самарали бўлган вакцина берган иммунитетга ҳам босим ўтказиши мумкин. Бу эса худди гриппда бўлгани каби вакцинани доим ўзгартириб туришни талаб қилади. Коронавирусга қарши ишлаб чиқарилаётган вакциналар эса инсониятнинг бахтига айнан ўзгартириш учун қулай...
Мавзуга оид
16:29 / 28.11.2024
Узоқ кутилган ҳуқуқми ёки қалтис йўл? Британиядагилар эвтаназия масаласида баҳслашмоқда
20:19 / 26.11.2024
Британияда дунёдаги энг кекса эркак вафот этди
19:07 / 26.11.2024
Украина армиясига ёлланган британиялик Россияда асирликка тушди
17:39 / 26.11.2024