Фан-техника | 11:00 / 22.12.2020
13305
5 дақиқада ўқилади
Реклама

Ўзбекистонда юқори сифатли OPPO A53 смартфонлари сотувга чиқарилмоқда

Фото: OPPO

Дунё бўйлаб етакчи смартфон брендларидан бири бўлган OPPO Ўзбекистонда сотувлар йўлга қўйилганини эълон қилади.

«OPPO глобал технологик брендга айланиб бормоқда. Биз 40 дан ортиқ мамлакатларда фаолият олиб борамиз ва бор-йўғи 2020 йилнинг ўзидаёқ бутун дунё бўйлаб шиддат билан кенгаймоқдамиз.  

Ўзбекистонда савдони йўлга қўйилиши бутун дунё бўйлаб ўз маҳсулотимизни намойиш этиш истаги ва мақсадимиз жиддийлигини яна бир бор исботлайди.

Ўзбекистон – биз учун муҳим бозор. Сўнгги вақтларда мамлакатда смартфонлардан фойдаланиш кўрсаткичи сезиларли даражада ўсди ва давлат 2023 йилга қадар телекоммуникация инфратузилмасини ривожлантиришнинг салмоқли жараёнини бошлаб юборди, бу эса ўз навбатида бизнинг имкониятларимизни янада кенгайтиришга имкон беради.  

Ишонамизки, Ўзбекистондаги истеъмолчиларга маҳсулотларимиздаги технологик инновация ва дизайнерлик ечимлар уйғунлиги маъқул келади» - дея изоҳ беради OPPO компаниясининг Ўзбекистондаги эксклюзив дистрибьютори Ян Вейшенг.

Жаҳон бренди

Компания бутун дунё бўйлаб фаолият олиб боради ва дунёнинг таниқли спорт брендлари, жумладан «Барселона» футбол клуби, шунингдек, Уимблдон ва Ролан Гаррос теннис турнирлари билан ҳамкорлик қилади. Эдди Редмэйн ҳамда Муҳаммад Салоҳ каби жаҳоннинг машҳур шахслари эса бренднинг элчилари ҳисобланади. OPPO Lamborghini каби таниқли брендлар билан ҳамкорлик қилади.

«Бизнинг жамоа маҳаллий бозор ҳақида яхши хабардор бўлиб, фойдаланувчилар учун зарур бўлган маҳсулотларни тақдим этишга диққат-эътиборни қаратган.  Биз Ўзбекистонда ўз брендимизни тез ривожлантиришни режа қилганмиз». – дея қайд этади OPPO’нинг Ўзбекистондаги вакили.

Ўзбекистонда ўзининг муваффақиятли фаолиятини таъминлаш учун OPPO янги смартфонларни тақдим этувчи бир нечта йирик савдо дўконлари ҳамда ихтисослаштирилган ритейлерлик тармоқлари билан ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйди.

Сиз OPPO маҳсулотларини Media Park, Elmakon, Radius, Idea ва Arena markaz’да харид қилишингиз мумкин.

Ва албатта, OPPO маҳсулотларини Малика ва Абу Сахий савдо шохобчаларида ҳам топиш мумкин.

OPPO 128 ГБли янги OPPO A53 смартфонини тақдим этади

OPPO A53 ўзида ултра тезкор экранли (90 Гц частота янгиланиши) ва 128 ГБ хотирага эга кучли процессорни мужассам этган бўлиб, бу ўз навбатида тезкор мулоқот, кўнгилочар иловалар ва ижодкорликнинг мукаммал бирлашувини таъминлайди.

Авваллари сиз 90 Гц частота янгиланишли экранни фақатгина флагман моделларда учратишингиз мумкин эди.  

OPPO A53 128 ГБ хотирага эга бўлиб, биргина қурилманинг ўзида минглаб суратлар, видеолар, фильмлар, мусиқа ёки подкастлар сақлашга ёрдам беради.

OPPO A53 нафис ва замонавий дизайни эгилувчи корпус туфайли албатта, эътиборни тортади ва ажойиб кўринишни таъминлаган ҳолда қўлга мослаша олади.   

Мукаммаллаштирилган AI дастурий таъминоти билан уйғунликдаги орқа панелнинг уч камераси суратларнинг профессионал сифатини таъминлайди.  Портрет режими, панорама функцияси ва таймлапс билан фойдаланувчилар ҳамиша ҳар бир лаҳзани ажойиб ҳолатда муҳрлашлари мумкин.  Шунингдек, юқори имкониятли селфи-камера ҳам мавжуд.

Тезкор қувватлаш технологияси ва 5000 мА·с сиғимли жуда катта аккумулятор ҳам бор.

OPPO 2021 йилнинг биринчи чорагидан бошлаб Ўзбекистонда яна бир қатор смартфонларни тақдим этади.

Инновацияга интилиш

OPPO – смартфонлар технологияси, жумладан, камера инновацияси ва аккумуляторни тезкор қувватлаш технологияси соҳасида ўн минглаб глобал патентларга эга бўлган дунёдаги энг инновацион компаниялардан бири ҳисобланади. Компания смартфонларга бир неча сониялар ичида фильмларни юклашга имкон берувчи янги 5G глобал технологик стандартини яратишда биринчилардан бўлган. Ўтган ойда OPPO фойдаланувчиларга қурилманинг кенглигини қисқа сониядаёқ танлаш ва ўзгартириш имконини берувчи ўзининг биринчи экрани кенгайтириладиган смартфонини намойиш этди.

Дунё бўйлаб смартфон ишлаб чиқарувчилар сони ўсиб бораётганига қарамай, OPPO ўзини Ўзбекистонда муваффақият қозониш учун тўғри комбинацияга эга, деб ҳисоблайди.

«Бизни бозорга бўлган ёндошувимиз оддий: биз инновацияларга бўлган кучли интилишни инсон эҳтиёжларини чуқур англаш билан бирлаштирамиз», — дея изоҳлайди Ян Вейшенг. «Биз технологияларни инсонларга янада кўпроқ ижодкор бўлишларига, осонроқ мулоқот қилишларига ва ўз мақсадларини амалга оширишларига имкон бериши лозим, деб ҳисоблаймиз».

Вебсайт: oppo.com/uz
Instargram: instagram.com/oppo_uzbekistan
Facebook: facebook.com/OPPOUzbekistan

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид