Жаҳон | 23:55 / 24.12.2020
8368
2 дақиқада ўқилади

Коронавируснинг янги штамми инсон иммун тизимининг заиф жойларини аниқлай олиши маълум қилинди  

Коронавируснинг Жанубий Африка Республикасида топилган ва 501.V2 деб номланган янги штамми ҳар бир инсоннинг иммун тизимидаги заиф жойларни аниқлаш хусусиятига эга. Бу эса инфекциянинг тажовузкорлигини оширади, деб хабар қилди ЖАРнинг тиббий тадқиқотлар бўйича кенгаши бош директори Гленда Грей. 

Фото: AP Photo/Jerome Delay

“Олимлар 501.V2 вирус-мутанти инсон организмига тушгач, шу инсоннинг иммун жавобини ўқиб, ундаги заиф жойларни аниқлашга ҳаракат қилишини аниқлашди. Натижада ушбу штамм қисқа вақт ичида янги агрессив штаммларнинг бир бутун гуруҳини ҳосил қилишини кутиш мумкин, чунки инфекция одамлар ўртасида кўчиб юрганда ўзгаради”, деб таъкидлаб ўтган мутахассис.      

Унинг таъкидлашича, ўзини бундай тутиш бир қатор вирусларга хос, бироқ 501.V2 ўзининг юқори агрессивлигини ва инсон иммун тизимига тез мослаша олишини кўрсатди. “Биз ушбу мутацияга ўхшаш мутациялар нафақат ЖАРда, балки дунёнинг бошқа бурчакларида ҳам бор бўлиши мумкинлигини истисно қила олмаймиз”, деб таъкидлаб ўтган Грей.   

21 декабрда ЖАР ҳукумати мамлакатда бошланган коронавируснинг иккинчи тўлқини 501.V2 деб номланган мутант билан чақирилганини маълум қилган. Ушбу штамм 2 ойча аввал Ҳинд океани бўйидаги Шарқий Кейп провинциясида аниқланган. Маҳаллий олимларнинг таъкидлашича, янги штамм тажовузкорроқ ҳисобланади ва асосан ёшларни зарарлайди.  

Мавзуга оид