Қорақалпоғистонда 253 талабанинг бир йиллик шартнома пули тўлаб берилди
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Президиумининг 14 декабрдаги қарори билан тўлов-шартнома асосида таҳсил олаётган 253 нафар талабанинг 2020-2021 ўқув йилидаги 1,5 млрд сўмдан зиёд шартнома пули тўлаб берилди.
Kun.uz’нинг Қорақалпоғистондаги мухбири Шуҳрат Саидаҳмадовнинг берган хабарига кўра, маросимда талабаларга сертификатларни Жўқорғи Кенгес раиси Мурат Камалов шахсан ўзи топширган.
Олинган маълумотларга кўра, сертификат топширилган талабаларнинг барчаси Нукусда ўқишади. Жумладан, Нукус давлат педагогика институтининг 103 нафар талабаси; ТAТУ Нукус филиали, Навоий давлат кончилик институтининг Нукус филиали, Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Нукус филиали, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети Нукус филиалида таҳсил олётган жами 51 нафар талаба; Тошкент давлат аграр университетининг Нукус филиали, Қорақалпоғистон тиббиёт институти ҳамда Самарқанд давлат ветеринария медицинаси институти Нукус филиалининг 49 нафар талабаларига бир йиллик шартнома пуллари тўлаб берилган.
Эслатиб ўтамиз, ушбу шартнома пуллари фақатгина ижтимоий ҳимояга муҳтож оила фарзандларига бир йиллик муҳлат учун тўлаб берилди. Маблағлар маҳаллий бюджет ҳисобидан ажратилган.
Мавзуга оид
07:40 / 17.07.2024
Ўзбекистонда шоир Ажиниёз Қўсибой ўғли таваллудининг 200 йиллиги кенг нишонланади
10:26 / 02.07.2024
Қорақалпоғистонда 15 млрд сўмлик давлат харидларини амалга оширишда қонун талаблари бузилган – Рақобат қўмитаси
12:31 / 01.07.2024
Учта ҳудудда хорижий давлатларга ишга юборишни ваъда қилган шахслар ушланди
08:27 / 20.06.2024