Сўров: Кун давомида интернетдан неча соат фойдаланасиз?
Kun.uz’нинг навбатдаги сўрови ўзбекистонликларнинг интернетдан кунига ўртача неча соат фойдаланиши бўйича бўлди.
Тошкент шаҳрида ўтказилган сўровномада иштирок этганларнинг жавобларидан билиш мумкинки, ўзбекистонлик ўқувчи ва талабалар кунига бир неча соат вақтини интернетдан фойдаланишга сарфлайди.
Ўз навбатида, интернетдан даромад оладиганлар кунига ўн соатлаб интернетда бўлиши мумкин.
«Интернетдан бир кунда 8-9 соат, баъзида 12 соат, ҳатто 24 соат ҳам фойдаланган кунларим бўлган. Асосий вақтим интернет билан ўтади», дейди респондентлардан бири.
Сўров миқёсида қиёсланса, интернетнинг аксарият фойдаланувчилари ёшлар ҳиссасига тўғри келиши маълум бўлади. Катталар эса унга кам эҳтиёж сезишади.
«Kun.uz сўрови» давом этади. Ўзингизни қизиқтирган саволларни таҳририятга йўллашингиз мумкин.
Мавзуга оид
16:56 / 19.01.2024
«Airbnb эффекти»: йўқ бўлаёзган шаҳар интернет илова сабаб даромад манбаига айланди
00:23 / 11.01.2024
Интернет блокланиши туфайли энг кўп зарар кўрган давлатлар эълон қилинди
19:29 / 08.12.2023
Кун сўрови: Конституция ўзи нима?
12:31 / 17.11.2023