Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Таиланддаги сайёҳлар орасидаги оммалашган орол ёлғон хабар сабабли бўшаб қолди
Талианддаги сайёҳлар орасидаги оммалашган Пхукет ороли коронавирус ҳақидаги ёлғон хабарлар сабабли бўшаб қолди.
The Thaiger нашрининг хабар беришича, орол аҳолиси маҳаллий мактаблардан бирининг ўқувчиси ота-онасида вирус аниқлангани ҳақида Facebook’да жойлаштирилган бир нечта постлардан кейин саросимага тушган. Шундан кейин 21та касалланиш ҳолати қайд қилингани ҳақида яна бир ёлғон хабар пайдо бўлган.
Бу хабарлар ОАВда эълон қилингандан кейин оролда 15та мактаб ёпилган, одамлар эса ўз уйларига қамалиб олиб, деярли кўчага чиқмай қўйишган. Баъзи таиландликлар инфекцияни юқтириб олишдан хавотирланиб, оролни тарк этишган.
Маҳаллий соғлиқни сақлаш бошқармаси ўнлаб касалланганлар ҳақидаги янгиликлар бир неча ой аввалги хабарлар эканини айтиб, аҳолини тинчлатишга тушган.
Шу билан бирга, тиббий ходимлар битта касалланиш ҳолати қайд қилинганини тасдиқлашган ва шу муносабат билан оролда хавфсизлик чоралари кучайтирилгани, жумладан бир қатор байрам тадбирлари бекор қилингани, ресторанларда эса шоулар ўтказиш тақиқланганини маълум қилишган.
Мавзуга оид
23:57 / 02.05.2025
Таиландда Сибир куйдиргисидан биринчи ўлим ҳолати қайд этилди
19:45 / 28.04.2025
Таиландга борадиганлар учун янги талаб жорий этилди
17:41 / 25.04.2025
Таиланд полициясига тегишли самолёт қулаши оқибатида олти киши ҳалок бўлди
20:02 / 18.04.2025