Европа иттифоқи ва Британия Brexit бўйича келишувга эришди
Европа иттифоқи ва Британия узоқ давом этган музокаралардан кейин Brexit’дан кейинги муносабатлар бўйича келишувга эришди.
“Биз ниҳоят келишувга эришдик. Бу узоқ ва нотекис йўл бўлди, бироқ биз энди яхши келишувни тақдим қила оламиз”, деб айтган Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен.
Унинг айтишича, ушбу келишув “курашиш учун арзирли” эди ва у Европа иттифоқи манфаатларига жавоб беради.
“Бу ҳалол, мувозанатлашган келишув бўлди”, деб таъкидлаб ўтган Еврокомиссия раҳбари.
“Бизга кўпчилик пандемия келтириб чиқарган чақириқлар олдимизда турган вазифани бажариб бўлмас қилиши ва ўтиш даврини узайтиришимиз кераклигини айтди. Мен бу ёндашувни оддийгина сабаб – коронавирусга қарши кураш биз учун устувор вазифа экани ва мен ортиқча мавҳумликдан қочишни истаганим учун рад этдим”, деб изоҳ берган келишув эришилишига Британия бош вазири Борис Жонсон.
“Келишув – Британиянинг барча қисмидаги оилалар ва компаниялар учун ажойиб янгиликдир. Биз нол қийматдаги божлар ва нол қийматдаги квоталарга асосланган савдо ҳақидаги илк келишувни имзоладик”, деб айтилган Британия ҳукумати баёнотида.
Даунинг-стритда таъкидланишича, Британия келишув доирасида чегара, савдо, суд тизими ва балиқ овланувчи сув ҳудудлари устидан назоратни ўзига қайтарди.
“Келишув квоталар ва божларсиз, икки томоннинг денгиз ва ҳаво ҳудудларига чексиз кира олиш ва денгиз захираларига мувозанатлашган эгалик қилишни кўзда тутади”, деб таъкидлаб ўтган Европа иттифоқининг Brexit бўйича бош музокарачиси Мишел Барне.
2020 йил охирида Brexit бўйича ўтиш даври ўз ниҳоясига етади ва Британия 2021 йил 1 январда Европа иттифоқидан чиқиш жараёнини якунлайди.
Мавзуга оид
13:52
Британия Ўзбекистонда давлат компанияларини хусусийлаштиришда қатнашмоқчи
15:52 / 20.11.2024
Британия «Юнармия» ва «Авангард»га қарши санкциялар киритди
15:20 / 14.11.2024
Ўзбекистонда етиштирилган мева ва сабзавотлар Британия бозорига экспорт қилинади
13:07 / 09.11.2024