Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Диний экстремизмга алоқадор жиноят содир этиб, афв этилганларга ҳам бир хил қаралади» – ИИВ вакили
24 декабр куни Ички ишлар вазирлигида Олий Мажлис Сенати Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитасининг мажлиси бўлиб ўтди.
Kun.uz мухбирининг хабар беришича, унда афв этилган шахсларнинг ижтимоий ҳаётга мослашувига кўмаклашиш бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан вазирликларнинг ахборотлари эшитилди.
Тадбирда ички ишлар вазирлиги бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари Миржамол Миралимов афв этилган фуқароларни тоифаларга ажратишда нега диний экстремизмга алоқадор жиноят содир этганликда айбланиб, афв этилган шахсларга кўпроқ урғу берилиши борасидаги саволга жавоб берди.
«Диний экстремизмни ҳеч қандай ажратиш масаласи йўқ, қанча фуқаро афв этилган бўлса ҳаммасига бирдек қаралиб, давлат томонидан маблағ бериляпти.
Диний экстремизм билан судланган дегандан сўнг нима учун бунга урғу берилади. Албатта, бу йўналишда жуда катта ишлар олиб борилади. Ўша фуқаро қамоқда жазони ижро этаётган вақтида ичкарида ҳам катта ишлар олиб борилади. Ўша фуқарони тўғри ҳаётга қайтариш, унинг онгини ўзгартириш каби. Бу бўйича махсус гуруҳлар бўлиб, у ерда имом-хатиблар ишлаб, уларга тўғри йўлни тушунтиради, бу йўл нотўғри эканлигини айтади. Шундан сўнг ўша фуқаро тушуниб, ўзи [бу йўлдан] қайтганидан сўнг озодликка чиқади. Бу тоифадагиларга кўпроқ имтиёз деган нарса йўқ, чиққандан сўнг уларнинг ҳаммасига бир хил қаралади», - деди ИИВ масъули.
Олий Мажлис Сенати Суд-ҳуқуқ ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси раисининг ўринбосари Шуҳрат Чўллиев ҳам мавзу юзасидан қўшимча изоҳ берди.
«Асосан кимлар афв этиляпти? Одам ўлдирганлар ёки бошқалар эмас, асосий тоифаси адашганлар ва билмай жиноят қилиб қўйганлар. Лекин шуларнинг ичида диний экстремизм [билан айбланганлар] ҳам бор. Аслида бу оғир тоифа ҳисобланади. Президентимиз охирги тўрт йил давомида чиқаряпти [афв қиляпти], олдин чиқарилмаган улар. Қонун бўйича улар 15-20 йиллаб ётиши керак.
Ичкарида ҳам яхши ишлар олиб борилмоқда, улар ҳам бу ишларни бошқа қилмаймиз, ҳақиқий мусулмон йўлидан кетамиз деганидан сўнг чиқарилмоқда. Шунинг учун уларга биз мутахассислар мана шулар ҳам чиқди деб алоҳида урғу берамиз. Қолганлар умумий қилиб гапириб ўтилганининг сабаби, улар адашиб енгил жиноят қилганлар. Иккиталаб одам ўлдирганлар, номусга текканлар чиқмайди. Фақатгина адашиб ўғирлик ёки бошқа жиноят қилиб қўйганлар ва бу урғу берганларимиз [диний экстремизмга алоқадор жиноятлар] оғир тоифа,” – дея сенаторнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Мавзуга оид
20:32 / 18.05.2025
Бир ойда 590 мингдан ортиқ йўл ҳаракати қоидабузарлиги аниқланди — ИИВ
18:26 / 15.05.2025
ИИВ тақдим этадиган айрим хизматлар электрон шаклга ўтказилади
14:22 / 13.05.2025
ИИВ: Мубашшир Аҳмад Туркиядан депортация қилиниб, қамоққа олинди
20:28 / 07.05.2025