Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Суд Тошкент шаҳар ҳокимлигига 9 йил олдинги «снос» учун зарарни қоплашни юклади
25 декабр куни фуқаролик ишлари бўйича Учтепа туманлараро судида Шайхонтоҳур туман прокуратурасининг тадбиркор фойдасига шаҳар ҳокимлигидан 1,2 миллиард сўмга яқин зарарни ундириш бўйича даъво аризаси кўриб чиқилди.
Масала тарихи 2011 йилга бориб тақалади. Тошкент шаҳрининг ўша вақтдаги ҳокими Раҳмонбек Усмонов қарори билан, Алишер Навоий кўчасидаги дўконлар бузилган. Дўконлардан бирининг эгаси – тадбиркор Ногай Сергейга ҳозирга қадар компенсация тўланмай келмоқда.
Kun.uz мухбирининг хабар беришича, судья Нуриддин Муродов пойтахт ҳокимлигидан тадбиркорга 1 миллиард 198 миллион 110 минг сўм ундириш бўйича қарор чиқарган.
Ҳокимлик вакиллари даъвони тан олиб, уни асосли деб ҳисоблашини билдирган.
Аввалроқ, «Тошкент сити» қурилиши сабаб бузилган ресторан учун 14,9 млрд сўм компенсация 3 йилдан сўнг қоплаб берилгани ҳақида хабар қилинганди.
Мавзуга оид
12:02 / 24.05.2025
«Сизга ачинаман, жаноблар!» – Абдураҳмон Ташановнинг шу номли пости камситиш деб топилди
09:35 / 24.05.2025
Суд Трампнинг Ҳарвардга хорижликларни қабул қилишни тақиқлаш қарорини блоклади
11:53 / 22.05.2025
Айрим низоларни судгача кўриб чиқишнинг янги тартиби жорий этилади
09:31 / 21.05.2025