Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эфиопияда 200дан ортиқ киши жангарилар ҳужуми қурбонига айланди
Бош вазир Абий Аҳмад низо ҳудудига федерал қўшинларни жўнатган. Ҳарбийлар ҳужум қилишда айбланган 42 нафар қуролли шахсни йўқ қилган.
Эфиопиянинг Бенишангул-Гумуз районида жангарилар ҳужуми оқибатида 200дан ортиқ киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Қизил хоч жамияти кўнгиллиларига таяниб Reuters хабар берди.
Қайд этилишича, минтақада этник зўравонлик ҳолатлари тез-тез кузатилади.
Кўнгиллилардан бири Мелесе Месфиннинг хабар беришича, шу кунларда 207 нафар тинч аҳоли вакили ва ҳужум уюштирганларнинг 15 нафари ҳалок бўлган.
Бош вазир Абий Аҳмад низо ҳудудига федерал қўшинларни жўнатган. Ҳарбийлар ҳужум қилишда айбланган 42 нафар қуролли шахсни йўқ қилган.
Ноябрда Эфиопияда содир этилган қатлиом оқибатида камида 600 киши ҳалок бўлганди.
Мавзуга оид
16:52 / 01.01.2025
Эфиопияда йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида камида 71 киши ҳалок бўлди
20:30 / 01.09.2024
Миср Эфиопия қураётган тўғон бўйича БМТ Хавфсизлик кенгашига мактуб йўллади
20:22 / 24.08.2022
Эфиопияда мамлакат чегарасини бузиб кирган самолёт уриб туширилди
18:46 / 14.01.2022