Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Францияда кучли бўрон оқибатида 30 мингдан ортиқ уй электрсиз қолди
Бретан, Нормандия ва О-де-Франс регионларида соатига 136 километр тезликда эсган шамол дарахтларни илдизи билан қўпориб ташлаган.
Буюк Британия ва Францияда юз берган "Белла" бўрони оқибатида Франциянинг марказий ва шарқий регионларида 34 мингга яқин уй электр таъминотисиз қолди.
Хусусан, Оверн-Рона-Алп, Бургон-Франш-Конте ва Элзас провинцияларида энергия таъминоти издан чиқди, деб хабар бермоқда AFP агентлиги.
Мамлакатнинг айрим ҳудудларида кучли қор ёғмоқда.
Аввалроқ об-ҳаво шароити ёмонлашиши сабабли Бретан, Нормандия ва О-де-Франс регионларидаги 18 мингта уй электрсиз қолганди.
RFI онлайн-нашрининг ёзишича, ушбу ҳудудларда дарахтларни илдизи билан қўпориб ташлаган шамолнинг тезлиги соатига 136 километрга етган.
Мавзуга оид
20:15 / 27.05.2025
Францияда криптомиллионерларни ўғирлаш иши бўйича 20 дан ортиқ шахс ҳибсга олинди
14:00 / 27.05.2025
Париж Макроннинг хотинидан тарсаки егани акс этган кадрларга изоҳ берди
21:53 / 26.05.2025
Трамп Путиннинг ёлғон гапираётганини билади – Макрон
16:40 / 26.05.2025