Жамият | 15:57 / 28.12.2020
4644
3 дақиқада ўқилади

«Катта бўлсам ҳаммани самолётимда учираман...» – дардманд болаларнинг тузалишига ҳисса қўшайлик

Фарзандлар... Оллоҳнинг неъматлари, ҳаётнинг қувончи. Ҳеч бир фарзанд оғримасин. Унинг бир карра дарди – онада минг карра аксланади. Kun.uz сайти бу сафар ҳам Тошкентдаги гематология шифохонасида бўлиб, бу ерда даволанаётган беморларнинг аҳволи билан танишди. Таассуфки, уларнинг аксарияти болалар.

«Тузалсам, катта бўлсам ҳаммани самолётимда учираман»

5 яшар Русланнинг қувноқлиги дилни яйратади. Танасидаги дард эса уни оғриқларга боғлаб қўйган. Сурхондарёнинг олис Тезоқар қишлоғидан келган болакайга шифокорлар оққон ташхиси қўйишган.

«8 ой аввал ўғлимнинг иссиғи тушмасдан, оёқ-қўллари оғриб Сурхондарёда касалхонага борганимизда ревматизм деб нотўғри ташхис қўйишган экан. 4 ой даволандик, «даволаб бўлмайди» дейишгач Тошкентга келдик.

Сал кечикибмиз: оққон ташхисини қўйишди. Оёқ-қўллари ишламай қолганди, ҳозир анча яхши. Бор-будимизни сотдик, энди иложсизликдан халқимиздан ёрдам сўраяпмиз», дейди Русланнинг онаси Наргиза Равшанова.

Орзулари бир дунё болакай келажакда учувчи бўлишни истайди. «Оёғим оғриб юролмай қолганим учун шу ерга келдим. Шу опаларим мени даволашди. Тузалсам, катта бўлсам, ҳаммани самолётимда учираман», дейди у.

Руслан Шералиевга оид маълумотлар:

Uzkard: 8600 0417 6174 6222 (Отаси Гайиров Латифжон номида)

Visa: 4097 8211 0071 1659

Сбербанк: 4817 7601 8610 6658 (қариндоши Бекзод Амиров номида)

Телефон: +998991412441 (онаси)

«Катта қизимни 16 ёшида бериб қўйдим, кичик қизим ҳам 16 ёшида касалга чалиниб ўтирибди»

Ёшликнинг энг гуллаган даврларини тенгдошлари қатори яйраб ўтказишни орзу қилган 16 ёшли Машҳура Олишева айни даврни тўшакка михланганча ўтказмоқда. Асли сирдарёлик бу қизга ўткир лейкоз ташхиси қўйилган.

«Мол-ҳолларимизни, қўйларимизни сотдик. Яқинларимиз ҳам қўлларидан келганча ёрдам беришди. Энди саховатпеша халқимиздан ёрдам сўрашга мажбур бўляпмиз. Илтимос, боламнинг оёққа туриб кетишига ёрдамингизни аяманг», дейди Машҳуранинг онаси Сайёра опа.

Машҳура Олишевага оид маълумотлар:

Агробанк: 8600 0417 0592 0016 (Отаси Мамараимов Файзулла номида)

Visa: 4278 3100 2049 6378

Сбербанк: 4276 4421 9441 4770 (Укаси Мамараимов Жўрабек номида)

Телефон: +998994774382 (отаси)

«Боласининг бу касалга чалинишини ҳеч бир она кўтаролмайди»

Навбатдаги беморимиз 5 ёшли Беҳрўз Тошмаматов. Касаллик сабаб Сурхондарёдан келиб даволанаётган бу болакайнинг аҳволи анча жиддийлигига гувоҳ бўлдик.

Беҳрўзнинг онаси Малоҳат Саидова бу касаллик ёзда бошланганини айтди. 

«Августнинг ўрталарида тўсатдан аҳволи оғирлашиб, реанимацияга тушиб қолди. Кейин Тошкентга олиб келдик. Бор маблағимизни ишлатиб, шу кунгача етиб келдик. Бундан буёғига қийналиб қолдик.

Олаётган доримиз реакция бергани учун бошқа дорига ўтишмоқчи. Бу дорининг биттаси 500 доллар атрофида турар экан», дейди у.

Онанинг айтишича, оила бошлиғи 2-гуруҳ ногирони бўлгани сабаб ҳеч қаерда ишламайди. Беҳрўзнинг дориларига эса 35-40 млн сўм атрофида маблағ зарур.

Беҳрўз Тошмаматовга оид маълумотлар:

Агробанк: 8600 0417 3035 0858 (Отаси Лолаев Нурали номида)

Visa: 4278 3100 2039 9283 

Сбербанк: 4817.7602.1446.3667 (Амакиси Лолаев Шерқўзи номида)

Телефон: +998909159855 (отаси)

Азизлар, биз савобталаб халқмиз. Яхшилар ёрдамидан умид қилаётган бу болалар шифо исташади. Имкони борлар озми-кўпми маблағлари билан, имконияти йўқлар дуолари билан уларни қўллайлик. Зеро, ҳеч биримизнинг фарзандларимиз хасталанмасин.

Гулмира Тошниёзова,
Тасвирчи Дониёр Якубов

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид