Ўзбекистон | 21:51 / 28.12.2020
29592
5 дақиқада ўқилади

Ватандошлар ҳаётидан лавҳалар: Kun.uz'нинг Россияга сафаридан барча мақолалар

Kun.uz мухбирлари 2019 йилнинг ноябр–декабр ойлари давомида Россияда меҳнат сафарида бўлиб, ўзбек мигрантлари ҳаётига доир туркум кўрсатувлар тайёрлаган эди.

Мухбирлар кўрсатув, мақола ва интервьюларида Россиядаги бир неча миллионлик ватандошлар турмуши, уларни қийнаётган муаммолар, турли касб ва молиявий шароит эгаларининг ҳаётини жонли мисолларда кўрсатишга уриндилар.

Суҳбатдошлар орасида Россияда авточилангарлик ва сувоқчилик қиладиган ўзбекистонлик аёллар, музтарош йигит, автотюнинг ателье очган косиб, Замбия элчихонасида ишлаётган ватандош, ўзининг «barber shop» хизматига асос солган сартарош, муҳожирликда бахтини топган қўқонлик ҳамюртимиз кабилар бўлди.

Бундан ташқари, ватандош-талабалар, бош консул, меҳнат миграцияси агентлигининг Россиядаги вакили, марказий осиёлик мигрантларга хизмат кўрсатувчи юристлар билан ҳам суҳбатлар ташкил этилди.

Аксари мақола ҳам видео тарзида тайёрланган ушбу материаллар йилнинг биринчи чорагида Kun.uz саҳифаларида эълон қилиб борилди. Таҳририят 2020 йилдаги фаолияти сарҳисобини қиларкан, ушбу сафардан тайёрланган мақолаларни қайта эълон қилишни жоиз деб топди.

Россиядаги ватандошлар ҳаётидан лавҳалар

  • Россиядаги ҳаёт, одамларнинг муносабати, 15-16 соатлик иш, қийинчиликлар ва орзулар. Мусофирчиликдаги ўзбек аёли билан суҳбат
  • «Қандай ясаганимни ўзим билмайман». Кремль буюртмаларини ясовчи ўзбек музтарош ҳикояси
  • Москвада сартарошхона очган ўзбек: «Бошида патентга ҳам пулим йўқ эди»

  • «Тунда қурилишда ишлаб, кундузи ҳунар ўрганардим». Москвада авточилангарликни ўрганган аёл ҳикояси
  • «Бизни хўрлаб, ўзга юртда ташлаб кетди». Россияда фарзандлари билан ёлғиз қолдирилган аёллар ҳикояси

  • «Ойлигим 650 минг сўм эди» — Россияда таксичилик қилаётган ватандош Ўзбекистондаги ҳаёти ва бугуни ҳақида
  • «Фарзандларим меҳнат муҳожири бўлишини хоҳламайман» — Москвада телефон тузатувчи ватандош
  • «2 млн ойлик бўлса, қариган чоғларида ота-онамни ташлаб келмасдим». Мусофирликдаги орзу-армонлар

  • «Қизиқчи Зеленский президент бўлди, мен – автобўёқчидан актёр». Зеленскийнинг қиёфадоши билан суҳбат
  • Пайғамбар тиббиётини ўрганган Елена ва Россияда бахтини топган Баҳром ака ҳикояси

  • «Ишимни Москвада реклама тарқатишдан бошлагандим» — Замбиянинг Россиядаги элчихонасида ишлаётган ўзбек муҳожири ҳикояси
  • «Топаётганим фақат кун ўтказишимга етади» — Москвадаги патентсиз муҳожирлар қаерда ишлайди?
  • Ҳунар – ҳунардан унар! Ишини гаражда бошлаган ўзбек косиби ҳикояси

  • «Ўртача тўлов – ойига 12 доллар». Москвадаги ўзбек талабалари яшаётган ётоқхона ҳаётидан бир лавҳа
  • «Билимингизга қарашади, ҳамёнингизга эмас» — Москвада ўқиётган ўзбекистонлик талабалар билан суҳбат
  • Москвада Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф мадрасаси борлигини биласизми? Kun.uz'да эксклюзив суҳбат

Таассуротлар

  • Ўзбек мигрантининг изларини босиб… ёхуд Россияга сафар таассуротлари
  • Қозоғистонлик айрим чегарачиларнинг «ҳурмати жуз-жуз»ми? Россияга сафар саргузаштлари

  • «Ватандошингизнинг ожизлигини кўриб ичингиз ачийди» — Россияга сафардан журналист таассуротлари
  • Россия сафари. Москва полициясининг Ўзбекистон элчихонасига «алоҳида эътибори» ҳақида

  • Ўзбекистон темир йўллари вагонларида биоҳожатхоналар қачон пайдо бўлади?

Таҳлилий мақола ва суҳбатлар

  • Россиядан ватандошлар жасадини олиб келиш: вақт, харажат ва воситачилар ҳақида

4HYkmNpaTfWjmfDYCpasn2UMWBOblRdZ.jpg (740×351)

  • Россияда ўзбек мигрантлари дуч келаётган асосий муаммолар қайси? Миграция бўйича юрист билан суҳбат
  • «ЕОИИга кириш жуда ҳам кучли салбий таъсир кўрсатади». Россиядаги ўзбек муҳожирлари юристи билан суҳбат
  • «Мигрантни туҳмат билан қамаб юбориш осон» — юрист Россия ҳуқуқ тизими ва муҳожирлар ҳақида

  • «Россиядаги ўзбеклар орасида жиноятчилик даражаси паст» — Ўзбекистон бош консули
  • «Ўқишдан ҳайдалган, аммо яқинлари билмайди. Бош консул фарзандлари Россияда таҳсил олаётган ота-оналарга мурожаат қилди
  • Бош консул: Мигрантлар ишга бораверса, иш берувчи шароитни яхшилашга уриниб ҳам кўрмайди

Ижтимоий сўров

  • Москвада ижтимоий сўров: мигрантлар Ўзбекистондаги сайлов ҳақида қандай фикрда?
  • «Парламентда Мигрантлар қўмитаси очилсин» — Москвадаги сайловчиларда қандай таклифлар бор?
  • «Патент бўлмаса, бошқасини ўйлаб топишади» — Россиядаги ўзбекистонликлар ЕОИИга қўшилиш оқибатлари ҳақида

Мавзуга оид